Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Чандиқли киши. Исломни қабул қилган Франк Рибери ҳақида

Баҳо:
+ | -

1-қисм
У никарагуалик қувғинди, исёнда қатнашган қўзғолончилар штабида генерал эди. Агар ўқи тугаб қолмаганида ҳозир лотерея сотиб юрмаган, аксинча Гватемалада ҳарбий министр бўларди. Уни ўлимга ҳукм қилишади. Генерал ундан сўнгги тилагини сўрайди. Сўнгги тилак эса севган аёлини сўнгги марта кўриш бўлиб, у қамоқхона ташқарисида турарди. Унинг тилаги бажо келтирилади. У аёлининг бўйнига пичоқ уради. Аёли унинг қўлларида жон беради. Генерал эса ундан бу ишни нима учун қилганини сўраганда: «Мен уни севардим» дейди. Генерал унинг мардлиги учун қамоқдан озод қилиб юборади.

Унинг қисқача тарихи шундай. Бироқ уни ҳамма ҳам билмайди. Уни ҳам чандиқли киши сифатида билади. Чунки унинг юзида иягига қадар тушган энли ва қизғиш чандиғи бор. Бу чандиқ уруш вақтида ҳам, ёки жанжал вақтида ҳам орттирилган эмас. Шунчаки занжабил шароби шишасини очаётган бир вақтда шиша синиб, унинг юзини чандиқ қилган.

Бу британиялик машҳур адиб Сомерсет Моэмга тегишли «Чандиқли киши» (The man with the scar) ҳикоясининг қисқача баёни эди. Одамлар сени нимадир билан эслашади, ёдида сақлаб қолади. Бу ҳолат кўпинча ташқи кўриниш билан боғлиқ бўлади. «Чандиқли киши» билан ҳам шундай: у қандай ишлар қилган бўлмасин, одамлар кўз ўнгида биринчи навбатда юзида чандиғи бор киши сифатида намоён бўлаверади.

2-қисм
У эндигина икки ёшда эди. Кунларнинг бирида у оиласи билан жиддий автоҳалокатга учрайди. Оиланинг машинаси юк автомобили билан тўқнашиб кетади. Унинг юзи эса автомобилнинг олд ойнасига урилиб, жиддий шикастланади. Болакайнинг ўнг юзида каттагина узунликдаги иккита чандиқ қолади. Йиллар давомида уни чандиқлардан жарроҳлик амалиёти орқали йўқ қилишга бир неча бор ундашди. Аммо ҳар сафар у бу таклифларни рад этди. У бу борада шундай дейди:

«Албатта, уларнинг бўлмагани яхши эди. Агар бор бўлса, ундан уялишдан не наф? Ўзимни таний бошлаганимдан бери бу чандиқлар юзимда бор ахир. Мабодо улар бўлмаганда ҳаётим қандай кечарди тўғриси, билмайман. Тасаввур ҳам қила олмайман. У менга куч ва характер берди. Одамлар айнан шу чандиқлар сабаб мени бадбашара деб масхара қиларди. Қаерга бормай ҳамма менга қарарди. Шунчаки яхши ўйнаганим ёки футбол учун эмас, балки чандиқлар сабаб. Ёшлигимда синфдошларимнинг ота-оналари устимдан кулганларини эслайман. Айниқса ёш бўлганим учун бу жуда оғир эди. Лекин ҳеч қачон йиғлаган эмасман. Аллоҳ менга бошқалардан ажралиб туриш имкониятини берди. Чандиқлар — бир бўлагим. Одамлар мени қаерга бормай, боримча қабул қилгани маъқул».

Бу Билол Юсуф Муҳаммаднинг кичик ҳикояси эди. У ким дейсизми? Албатта, тўғри топдингиз — Франк Рибери. Франк 2006 йилда ислом динини қабул қилган ва юқоридаги исм-шарифни олган. У жазоирлик Воҳиба исмли аёл билан оила қурган.

Чандиқли икки киши, икки тақдир. Иккисини ҳам юзидаги чандиқ сабаб одамлар яхши танийди. Бироқ биринчисини одамлар фақат чандиқли киши сифатида билса, иккинчиси бу нарсани, ўша стереотипни бузиб юбора олган, ўз ҳаёт йўлини ўзгартиришга муваффақ бўла олган инсон сифатида билади. Хўш, бу ҳикояларни нега эслаб қолдинг, дейсизми? Ўша муваффақиятли инсон — Франк Рибери 7 апрель куни ўзининг 37 ёшини қарши олди.

Унинг фаолияти, совринлари, 2013 йил «Бавария»даги фантастик ўйини ва барча совринларни ютиб ҳам «Олтин тўп»дан мосуво бўлгани ҳақида узундан узун ҳикоя қилмоқчи эмасмиз. Шунчаки 37 ёшида ҳам футбол билан хайрлашмаган, Хитой, Қатар, АҚШ клубларидан тушган «ёғлиққина» таклифларни рад этиб, кўҳна ва гўзал Флоренцияга йўл олишни афзал кўрган Франкни таваллуд куни билан ғойибдан бўлса-да мухлислари номидан табриклаб қўймоқчимиз, холос.

Нима ҳам деймиз, «Чандиқли киши», туғилган кунинг муборак бўлсин!

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:01, 08.04.2020.
Ўқилди: 5344 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.