Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Малайзия, Тожикистон, Қирғизистон чемпионатларида ўйнаган ўзбекистонлик футболчи билан суҳбат

Баҳо:
+ | -

Сурхондарё футболининг яна бир тажрибали футболчиларидан бири, 2017-2018 мавсумда «Сурхон» жамоасида тўп сурган Сирожиддин Аллаев билан суҳбат уюштирдик.

— Сирожиддин Аллаев бугунги кунда қаерда ва нималар билан машғул?
— Энг аввало эътибор учун раҳмат айтаман. Мен бугунги кунда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаман. Мен Қирғизистоннинг 11 карра чемпиони ва кубоги соҳиби, АФКнинг доимий иштирокчиларидан бири Бишкекнинг «Дордой» клубидаман. Мен клубга февраль ойи бошларида келиб қўшилдим. Жамоа билан Туркияда ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этдим. Бу жамоани бугунги кунда Қирғизистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ва россиялик тажрибали мутахассис Александр Крестинин бошқариб боради. Бу жамоа билан йил охиригача мўлжалланган шартнома туздим. Қирғизистонда ҳам барча давлатда бўлгани каби карантин сабабли чемпионат баҳслари бошланмаган. Ҳозирда клуб қароргоҳида истиқомат қиляпман.

— Футболга қандай кириб келгансиз? Илк мураббийингиз ким бўлган?
— Футболга кириб келишимга тоғам сабабчи бўлган. Тоғам мени ва акамни болалар ва ўсмирлар спорт мактабига олиб келган. У ерда Юсуф Темиров ва Жамшид Рахимов қўл остида шуғуллана бошладим. Ушбу инсонлар мени профессионал футболга кириб келишимга катта ёрдам берган. Профессионал футболга мени марҳум Равшан Дўрмонов олиб кирган. Ахмед Эшқурбонов ҳам ўз ёрдамини берган ва катта ҳисса қўшган. Бундан ташқари, Акмал Хасанов ҳам катта ёрдам кўрсатган. «Насаф» жамоасига бориб қўшилишимга айнан Акмал Хасанов сабабчи бўлган. Кейинчалик яна ўша марҳум Равшан Дўрмонов мени «Бунёдкор» жамоасига олиб борган. Шу фурсатдан фойдаланиб, мени умуман футболга кириб келишимда ўз ёрдамини аямаган барча мурабийларимга раҳмат айтаман.

— 2017 йили «Сурхон» жамоасида ёрқин порлаган Сирожиддин Аллаевнинг сўнгги пайтларда ўйинларида бироз пасайишни кўргандек бўлаябмиз. Бунга сабаб нимада?
— Тўғри, 2017 йилга қараганда ҳозирги вақтда анча ўзгаришлар бўлди. Кичик-кичик жароҳатларни кўп оладиган бўлдим. Биринчи жароҳатдан қутулиб, энди қайтаман деганимда иккинчи жароҳатни оладиган бўлдим. Менимча, ушбу жароҳатлар сабаб, ўйинимда пасайиш бўлди деб ўйлайман. Худо хоҳласа, ҳаммаси ортда қолди деб ўйлайман ва ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қилаябман. Тинимсиз ўз утимда ишлашда давом этаябман ва насиб қилса яна муваффақиятларга эришаман.

— Сизни кўпчилик тажрибали ҳимоячи сифатида танийди. Лекин сиз Малайзияда тўп супганизда ҳужумчи сифатида ҳаракат қилгансиз. Айтингчи, сиз ростдан ҳам ҳужумчи бўлиб ҳаракат қилганмисиз?
— Тўғри, бунақа вазиятлар бўлган. Малайзиянинг «ATM FA» клубида тўп сурганимда, жамоа мураббийларининг ҳужумчилардан кўнгли тўлмаган ва мени ҳужумда синаб кўрган. Ҳужумда самара берганим сабабли яна менинг ҳизматимдан фойдаланишган. Нафақат Малайзияда балки «Машъал» жамоасида ҳам шу чизиқда ўйнаган пайтларим бўлган. Менимча, мени ҳужум чизиғида синаб кўришга сабаб, менинг бўйдорлигим ва бош билан ўйнашим кўпроқ маъқул келган бўлса керак.

— Ўзи умуман Малайзия футболи ҳақида бизга маълумот берсангиз. Сиз у ерга қандай бориб қолдингиз?
— Малайзия ҳақида гапирадиган бўлсам, Малайзия чемпионати Ўзбекистон чемпионатига қараганда савия жихатдан бироз пастроқ бўлиши мумкин. Терма жамоалардаги фарқ ҳам бироз Ўзбекистон устунлигини кўрсатади. Лекин бугунги кунда клублар ўртасида рақобат кучли. У ерда Бразилия, Аргентина, Германия, Хорватиядан келган жуда номдор легионерлар ҳам тўп суради. Малайзияда маҳаллий футболчиларнинг савияси тенг бўлиши мумкин. Лекин қайси жамоанинг легионерлари кучли бўлса, ўша жамоа доим ғолиб келарди. Малайзияда ҳам бир қатор Ўзбекистонлик футболчилар тўп сурарди. Малайзияга мени «Машъал» жамоаси бош директори Илҳом Қурбонов жўнатган. У киши менга таклиф билдирган. Хориждан таклиф бўлаяпти. Ўйлаб кўргин. У ерга бориб ўзингни кўрсат ва ўзинга ва оиланга озроқ бўлсада молиявий ёрдам қилган бўласан дедилар ва мен бу таклифни ўйлаб кўргач, рози бўлганман.

— Сиз сўнгги пайтларда жамоанингизни тез-тез алмаштираябсиз. «Сурхон», «Регар-ТадАЗ», «Машъал» ва мана ҳозир «Дордой». Хўш, бунга сабаб нима?
— Бунга сабаб, юқорида айтганимдек жароҳатлар олаётганим ва ўйин амалиёти кам бўлаётганлиги сабаб бўлмоқда деб ўйлайман. Тожикистонда ўйнаган пайтим жароҳат олдим ва озроқ вақт ўтгач «Машъал» жамоасига бориб қўшилдим. У ерда ҳам жароҳат олдим ва анча вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Ҳозирда ҳаммаси яхши. Яна профессионал футболчи сифатида кучли жамоаларда ўйнашга куч-қувватим етади деб ўйлайман.

— Сизни «Сурхон» жамоасига  ким таклиф қилган эди ва нега жамоани тарк этдингиз?
— Мени «Сурхон» жамоасига шахсан Игорь Анатольевич  Шквырин таклиф қилган. «Регар-Тадаз» жамоасига борганимда менга қўнғироқ қилиб, «Сурхон» жамоасига келиб, ёрдам беришимни сўради ва шу захоти таклифдан ҳурсанд бўлдим ва жамоага келиб қўшилдим. Жамоа олдига қўйилган улкан мақсад учун, бирга курашишга ҳаракат қилдим. «Сурхон» жамоаси бугунги кунда Суперлигада тўп сурмоқда. Оз бўлсада ҳиссам теккан бўлса, мен бундан ҳурсандман. 2019 йили «Сурхон»да мураббийлар штаби ўзгарди ва мени таклиф қилмагач, бошқа жамоага ўтдим.

— Сизнингча, «Сурхон» жамоаси нега 2018 йил ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олмади?
— Шу йили олдимизга қўйилган вазифани бажара олмаганимизга сабаб, менимча мураббийлар алмашинуви бош сабаб бўлди деб ўйлайман. Уларнинг бир-бири билан кўпинча келиша олмаслиги футболчиларга таъсир ўтказди деб ўйлайман. Шунга қарамасдан жамоада тажрибали футболчилар борлиги сабаб ўзимизни анча ўнглаб олдик деб ўйлайман. Лекин якунда ички муҳит барибир бизга таъсир қилди деб ўйлайман.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 14:27, 08.04.2020.
Ўқилди: 4200 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.