“Боруссия” сардори Марко Ройс жамоадоши Жейдон Санчога яна бир неча йил Дортмундда қолишни маслаҳат берди.
“Санчо яна 1-2 мавсум “Боруссия”да қолиши керак. Унга янги жамоада яхши бўлади деб ўйламайман. У ривожланади ва тажриба орттиради. Кейинчалик бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйлаши мумкин”, -дейди Ройс.
Эслатиб ўтамиз, Санчога “Челси”ва“Манчестер Юнайтед” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.