Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Одил Аҳмедов юборган инсонпарварлик ёрдами Тошкентга етиб келди

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси ҳузурида ташкил қилинган Тезкор штабда янги турдаги COVID-19 коронавирусига қарши курашда зарур бўладиган дори-дармон ва тиббий воситаларни йиғиш, уларни Ўзбекистонга жўнатиш бўйича кенг қамровли ишлар изчил давом эттирилмоқда. Бу каби мақсад-вазифалар хитойлик ҳамкорлар ва ишбилармон доиралар вакиллари фаол кўмагида амалга оширилмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Жорий йил 10 апрелда мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Шанхайдаги Бош консуллиги томонидан шакллантирилган беғараз инсонпарварлик ёрдамининг тўртинчи жўнатмаси, шунингдек, республикамиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан харид қилинган тиббий ускуналар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Тошкентга етказилди.

Хитойдан олиб келинган юк таркибига функционал тиббий кроватлар, ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари, полимераза занжирли реакцияси қурилмалари, болалар ва катталар учун ниқоблар билан таъминланган амбуқоплар, рақамли рентген диагностика тизимлари, эхокардиография ва томир доплерлари учун кардиология сенсори бўлган ультратовуш аппаратлари ҳамда чақалоқлар учун ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари киритилган. Шунингдек, улар орасида билирубинни тери орқали аниқлашга мўлжалланган жиҳозлар, жарроҳлик амалиёти учун мўлжалланган лампалар, ҳаво қабул қилиш шкафлари, жарроҳлик амалиёти столлари, гидравлика билан бошқариладиган столлар, «ANDiS 350» таҳлил ускуналари ва бошқа тиббий воситалар ҳам бор.

Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистонда фаолият юритаётган Хитой тадбиркорлари уюшмаси, шунингдек, бир қатор компания ва ташкилотлар томонидан тақдим этилди.

Ўзбекистонлик тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева ҳамда футбол бўйича миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовнинг тиббий буюмлар кўринишидаги хайрия юклари ҳам ушбу самолётда мамлакатимизга олиб келинди.

Хитойлик ҳамкорларнинг шундай синовли кунларда Ўзбекистонга ёрдам бераётгани Ўзбекистон ва Хитойнинг нафақат яқин ва ишончли шерик, балки содиқ дўст эканини намойиш қилмоқда.

Ўзбекистон элчихонасига Хитойнинг турли ҳудудларидан коронавирусни енгишда зарур дори-дармон, тиббий восита ва ускуналарнинг келиши давом этмоқда.

Манба: pv.uz
Киритилди: 17:08, 10.04.2020.
Ўқилди: 5922 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.