Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Stadion.uz ўқувчилари билан Ўзбекистон тарихидаги рамзий терма жамоани аниқладик

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий жамоаси тарихидаги энг кучли таркибни аниқлаш учун ўтказган сўровномамиз якунига етди. Сўровномалар сайтимизнинг телеграмдаги канали ва журналист Бобур Акмаловнинг каналида ўтказилди.

Унда минглаб фойдаланувчилар ва каналларимиз ўқувчилари иштирок этдилар. Ҳар бир овоз биз учун муҳим эди. Албатта, бундай сўровномалар нисбий бўлади. Масалан, бошқа платформада, бошқа медиа-майдонда ўтказилса, бироз бошқачароқ натижаларни тақдим этиши мумкин. Сўровнома натижалари бизга шуни кўрсатдики, интернетдан, хусусан, Телеграм мессенжеридан фойдаланувчилар асосан ёшлар эканини бундан буён эътиборга олишимиз даркор экан. Чунки, сўровнома давомида кўп ҳолларда ҳозирда фаолиятини давом эттираётган ёки яқин ўтмишда ўйнаган футболчилар кўпроқ овозга эга бўлган ҳолатлар юз берди.

Биз сўровнома ва унинг натижалари мутлақ дейишдан йироқмиз. Ўзимиз ҳам кичик жузъий камчиликларга йўл қўйдик, жумладан, фаолияти давом этаётган ва фаолиятини якунлаган футболчиларни аралаштириб юборган пайтларимиз бўлди. Камчиликлар учун маъзур тутасиз.

Демак, Stadion.uz канали билан ҳамкорликда ўтказган сўровномаларимиз натижасига ва ўзимизнинг овозларга кўра Ўзбекистон Миллий жамоасининг рамзий жамоаси қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Игнатий Нестеров
Захира: Павел Бугало
Бу амплуада энг зўр бўлиш учун курашда юқорида айтганимиз воқеа юз берди, дейиш мумкин. Агар ўрта авлод вакиллари кўпроқ овоз беришганда, Бугало асосий таркибдан ўрин олиши эҳтимоли юқори эди. Нестеров ҳам жуда кўплаб ўйинлар ўтказгани ва Миллий жамоа юраги бўлганини ҳам эътироф этиш жоиз.

Марказий ҳимоячилар: Анзур Исмоилов, Бахтиёр Ашурматов
Захира: Андрей Фёдоров, Геннадий Денисов
Худди дарвозабонлар билан бўлгани каби, кўриб турганингиздек, бу амплуада ҳам амалдаги ва фаолиятини нисбатан яқинда тугатган футболчилар асосий таркибдан ўрин эгалладилар. Улардан камроқ овоз олган 1990-йилларнинг забардаст либеролари эса захирадан ўрин олдилар.

Ўнг қанот ҳимоячиси: Ислом Иномов
Захира: Даврон Ҳошимов
Ёш авлод вакиллари сўровномада фаолроқ бўлганларига яққол исбот мана шу амплуада кўринди. Даврон Ҳошимов ҳаммадан кўп овоз тўплади, Иномов унга жуда яқин келди. Биз эса ўзимизнинг овозларни ҳам қўшган ҳолда айнан Иномовни асосийга лойиқ кўрдик. Ҳошимовнинг жанговар ва қўрқмас футболчилигини тан олган ҳолда. Ўйлаймизки, бундан ҳеч ким норози бўлмайди.

Чап қанот ҳимоячиси: Виталий Денисов
Захира: Николай Ширшов
Бу қанотда кураш асосан мана шу икки футболчи ўртасида кечиши олдиндан тахмин қилинганди. Ҳар икки футболчи Миллий жамоамиз чап қанотини узоқ йиллар бировга беришмаган ва доим ишончни оқлашган. Ширшов ҳам, Денисов ҳам асосийда қайд этилишга лойиқ футболчилар. Натижа эса Денисов фойдасига бўлди.

Таянч яримҳимоячи: Одил Аҳмедов
Захира: Темур Кападзе
Таянч зонаси ҳақиқатдан ҳам жамоа таяниши мумкин бўлган жой. Бу жойга Одилдан бошқа футболчи асосий номзод бўлиши мумкинми? Бизнингча йўқ. Сизнингча ҳам шундай бўлиб чиқди. Захирадаги Кападзе эса исталган пайтда майдонга чиқса, ўйинни кучайтирса кучайтирардики, асло сусайтирмасди.

Ўнг қанот яримҳимоячи: Сардор Рашидов
Захира: Санжар Турсунов
Рашидовнинг юлдузли онларини эслаган мухлислар уни юқорига олиб чиқишди. Бу ерда ҳам ўтган асрнинг охирги ўнйиллиги вакиллари ва асримиз бошида ўйнаганларга жой тегмади. Турсунов эса, биласиз, ўз вақтида мамлакатимизнинг энг яхши футболчиси, деб топилган.

Чап қанот яримҳимоячи: Жалолиддин Машарипов
Захира: Жасур Ҳасанов
Мана шу ерда биз Машарипов номзодини қўймасак бўлмасди. Бунақа иқтидор эгаси доим ҳам пайдо бўлавермаслигини ва унинг бугунги кундаги ўйинлари эътибордан четда қолиши адолатсизлик бўлишини инобатга олган ҳолда! Кутилганидек, у ғолиб бўлди. Ҳасановнинг кросслари ва узатмалари ҳам ёдингизда бўлса керак, а?

Ҳужуморти яримҳимоячи: Миржалол Қосимов
Захира: Александр Гейнрих
Футболимиз мэтри, даҳоси, юлдузи ва ҳ.к. Ҳар қанча таърифлар оз Қосимовга. Нафақат бизнингча, сизнингча, балки унингча ва анавиларнингча ҳам Қосимовдан бошқаси ғолиб бўлиши мумкинмиди бу нуқтада? Асло йўқ ва яна йўқ! Гейнрих эса футболимизнинг яна бир даҳоси. Унга ҳужумдан жой берганимизда ҳам ғолиблар қаторида бўларди, бунга шубҳа йўқ, лекин у ҳужумчилар ичра энг креатив ва яратувчанлиги, ҳужум якунида тўп кутмасдан, орқароқдан кириб бориш хислати устуворроқ бўлгани боис, унга мана шу позициядан жой бердик ва бу рамзий жамоамизни фақат кучайтирди.

Ҳужумчилар: Максим Шацких, Игорь Шквирин
Захира: Азамат Абдураимов, Олег Шацких
Даҳшатли ҳужум. Даҳшатли асосий таркиб ва даҳшатли захира. Саволлар борми?

Бош мураббий: Вадим Абрамов
Мураббийлар сўровномасида ҳам фаолиятини давом эттираётганлар ғолиб чиқишди. 2011 йили фурор кўтарган Вадим Карленич жамоаси ижросидаги файзли ўйинларни мухлислар доим соғинишади, қадрлашади. Қосимов ҳам натижа бобида ундан қолишмайди. Бизни бироз хафа қилгани эса, ўтмишнинг кучли мураббийлари бўлмиш марҳум Маҳмуд Раҳимов ва Рауф Инилеевнинг камроқ овоз олганлари бўлди. Бирининг бошқарувида Миллий жамоамиз ғалабали ўйинлар коэффициенти бўйича энг зўр натижани қайд этган бўлса, иккинчиси Тошкентда Саудия Арабистонини тор-мор этган кучли жамоани шакллантира олгани билан ёдимизда. Агар бу ерда ҳам захира варианти бўлганда, бу икки мутахассис, шубҳасиз, таркибга кирар эди. Улар ғолибга энг яқин келган учлик орасидалар.

Ўзбекистон термаси тарихидаги рамзий жамоа (асосий таркиб)

Ўзбекистон термаси тарихидаги рамзий жамоа (захира таркиб)

Бобур Акмалов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:34, 10.04.2020.
Ўқилди: 4957 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.