Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Англияда Ферги-тайм ибораси машҳур бўлган. Ўйин тугаш арафасида Фергюсон ҳакамларга дадиллик билан соатини кўрсатарди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса «МЮ» кўпинча гол урар эди.
Ферги-тайм қандай ишлашини билармидингиз? Агар «МЮ» уйида ютқазаётган бўлса — 5 дақиқа, ютаётган бўлса эса максимум 2 дақиқа вақт қўшиб беришарди.
Мен «Сити»ни бошқарган пайтларда Манчестер футболи тарихини ўзгартирган эдик. Дербида 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Бунақаси бўлмаган эди ва бундан кейин ҳам бўлмаса керак. Ўша куни кўп вақт қўшиб бериш мумкин эди...
Шунга қарамай, мен Фергюсонни буюк мураббий сифатида тан оламан", – деди Манчини.