Stadion.uz ўз дарвозасига гол киритиш борасида мутлақ тенгсиз бўлган футболчилар билан таништириб ўтади.
Биз тўпурарлик борасида етакчи футболчилар ёдга оламизу, бироқ автогол киритиш борасида “етакчи”ларни унутиб қўямиз. Бугун эътиборингизга ўз дарвозасига гол киритиш борасида мутлақ рекордчи футболчилар “топ-5”лигини намойиш этамиз.
5-ўрин. Манфред Галц
Германия терма жамоаси билан биргаликда 1980-йилда бўлиб ўтган Европа чемпионатида ғолиб чиққан футболчи 1991-йилда ўз футболчилик фаолиятига нуқта қўйган.
Қаҳрамонимиз футболчилик фаолияти давомида 3 та клуб шарафини ҳимоя қилган бўлса-да, асосан “Гамбург” футболчиси сифатида барчага яхши таниш. Энг қизиғи шундаки, “Гамбург” сардори ҳисобида 6 та автогол мавжуд.
4 ўрин. Николче Новески
Ўзини Бундеслигага бағишлаган яна бир футболчи. Македония терма жамоаси сардори сифатида узоқ муддат тўп сурган футболчи Германиянинг “Майнц”, “Ганза” ва “Eрцгебирге” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Новески ҳақида кўпчилик эшитмаган бўлиши мумкин, бироқ унинг ўз дарвозасига 6 та автоголи сабабли бугун ёдга оламиз.
Қаҳрамонимиз 2015-йилда 36 ёшда бутсаларини михга илди. Айни дамда у Бундеслиганинг қуйи двизионларидаги жамоалар академиясида фаолият олиб бормоқда.
3 ўрин. Уэсли Браун
2018-йилда Ҳиндистонда футболчилик фаолиятига нуқта қўйган Браун кўпчиликнинг ёдидан кўтарилиб кетган бўлса, ажаб эмас. Ўз вақтида “Манчестер Юнайтед” сафида Чемпионлар лигасида зафар қучган футболчи 38 ёшига қадар “Сандерленд”, "Блэкберн Роверс" сингари жамо«ларда тўп сурди ва 6 бор жамоадошларини хафа қилди.
2 ўрин.Жейми Каррагер
“Ливерпуль” жамоасининг тирик афсонаси бутун фаолиятини айнан мерсисайдликларсафида ўтказган. Айнан шу сабабли клуб мухлисларининг меҳрини қозонган десак, адашмаган бўламиз.
Клуб мухлислари Каррагер севимли жамоалари дарвозасини нақд 7 бор ишғол қилганига қарамай ҳам ҳурмат қилишади. Қаҳрамонимиз ўзининг ишочли ўйини билан 7 та автоголни ювиб юборган десак, адашмаган бўламиз.
Жейми 2013-йилда 36 ёшида бутсаларини михга илди. Ҳимоячи “қизиллар” сафида нақд 700 та учрашувда майдонга тушди.
1 ўрин. Ричард Данн
Ирландиялик футболчи яқиндагина ўзининг 40 ёшини қарши олди. Бундан 5 йил илгари катта футболдан кетган Ричарднинг сўнгги жамоаси Шотландиянинг “Глазго” клуби бўлди.
Шундай бўлсада, Данн асосан АПЛ клубларида ўтказгани билан барчамизга яхши таниш. Фаолиятли давомида “Манчестер Сити”, “Эвертон” ва “Астон Вилла” сингари катта клубларда ҳаракат қилган ҳимоячи кучли бешлик доирасида энг кўп ўз дарвозасини ишғол қилганлар орасида биринчи ўринда бормоқда.
Унинг ҳисобида оз эмас, кўп эмас, нақ 10 та автогол мавжуд.