Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Мертенс қаерга йўл олади?

 

Италиянинг “Наполи” клуби ҳужумчиси Дрис Мертенс ёзда АПЛга йўл олишга яқин турибди.

“Tuttosport” нашри берган хабарларга қараганда, ёзда эркин агентга айланувчи футболчи билан “Челси” жамоаси музокаралар ўтказмоқда.

Манба берган хабарларга қараганда Мертенс “Наполи” билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган ва клубга бўлган ҳурмат юзасидан “А Серия” клубларида фаолиятини давом эттирмайдиган бўлди.

“Милан” ва “Сити” кураши

 

Англиянинг “Фулҳем” жамоаси ҳужумчиси Абубакар Камара “Милан” клуби нишонида эканлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

“Daily Exspress” нашри берган хабарларга қараганда, “Манчестер Сити” Камара учун курашга қўшилган бўлиб, жамоа ёзда уни қўлга киритиш учун 35 миллион евродан воз кечсига тайёр.

Манба берган хабарларга қараганда, “шахарликлар” “Ювентус”га ўтиб кетиши мумкин бўлганда Жезузни ўрнини айнан Камара билан тўлдирмоқчи.

Ҳамес қаерга йўл олади?

 

“Реал Мадрид” футболчиси Ҳамес Родригес келажаги борасида қарор қабул қилди. Унга кўра, футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани боис ёзда “қироллик клуби”нит арк этишга қарор қилди.

Никола Скирининг маълум қилишича, футболчи катта эҳтимол билан ёзда “Эвертон” футболчисига айланади.

Аввалроқ “Реал Мадрид” ёзда Ҳамес ва Бейлни трансферга қўйиши борасида хабар бериб ўтган эдик.

“Аталанта” ўз футболчисини нархини эълон қилди

 

Италиянинг “Аталанта” жамоаси Йосип Иличични трансферга қўйишга тайёр эканлигини расман маълум қилди.

“LeGazzetaDellaSport” нашри маълум қилишича, Бергамо клуби ҳужумчиси учун 35 миллион евро талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иличич билан “Наполи” ва АПЛнинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:58, 13.04.2020.
Ўқилди: 7338 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.