Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Ракитич “Интер”га керакми?

 

Миланнинг “Интер” клуби “Барселона” футболчиси Иван Ракитични ўз сафига қўшиб олишдан бош тортди.

Бу ҳақида Италиялик жоурналист Никола Скири хабар бермоқда. Унинг айтишича, “Барса” Лаутаро Мартинеснинг трансферига Ракитични қўшиб бермоқчи эди, бироқ “кўк-қора”лар устози Иван унинг ўйин режасида йўқ эканлигини расман маълум қилган.

Аввалроқ “Интер” Нелсон Самеду ва Хуниор Фирпони Мартинес билан айрбошлашга рози бўлмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” аргентиналик ҳужумчи учун 111 миллион евро талаб қилмоқда.

“Зенит” “Юве” футболчисига кўз тиккан

 

Россиянинг “Зенит” клуби ёзда “Ювентус” ҳимоячиси Даниел Руганини сотиб олиши мумкин.

“Tuttomercatoweb” нашри берган хабарларга қараганда, рус клуби ҳимоячи учун 2023-йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилган бўлиб, унинг йиллик маошини 2,5 миллион еврога баҳолаган.

Ҳозирча Турин клуби бу борада қарор қабул қилгани йўқ, бироқ ҳимоячининг ўзи кўпроқ ўйин амалиётга эга бўлиш учун Италияни тарк этишга тайёр.

Онана учун кураш

 

Андре Онана “Барселона”га қайтиб боришни истамаяпти.

“L’equipe” нашри берган хабарларга қараганда, 24 ёшли дарвозабон ПСЖ жамоаси шарафини ҳимоя қилиш мақсадида “Барселона”дан тушган таклифни рад этишга тайёр.

Манба берган хабарларга қараганда, Онана Тер Штеген билан рақобат қилишни истамаяпти. У шунчаки кубок учрашувлари дарвозабони бўлишдан кўра, Парижда асосий киппер бўлишни авзал кўрмоқда.

“Норвич”дан илк ёзги трансфер

 

Англиянинг “Норвич” клуби расман ёзги трансферни амалга оширди.

Клуб расмий сайти берган хабарларга қараганда, жамоа “Дюделанж” клуби вингери Данел Синанини ўз сафига қўшиб олди.

Манбада айтилишича, 23 ёшлик футболчи ёзда эркин агент мақомини олиши боис, клуб у билан шахсий шартнома борасида келишиб олган.

Люксенбурглик футболчи учун “Норвич Сити” 2023-йилга қадар мўлжалланган шартномани таклиф этди. Ҳозирча унинг маоши расман маълум қилинмаган.

Йович кетадими?

 

Таниқли АSнашри берган хабарларга қараганда, “Реал Мадрид” Йовичнинг хурмача қилиқларига қарамай, уни сотиб юбормаслиги аниқ.

Гап шундаки, клуб 22 ёшли футболчини қайта сотиболиш шарти билангина трансферга қўйиши, ёки ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага бериши мумкин холос.

Манба берган маълумотларга қараганда, Флорентина Перес Лука келажакда футболчи ва инсон сифатида ўсишига шубҳа қилмаяпти.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:58, 14.04.2020.
Ўқилди: 6231 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.