«Реал» клуби ҳужумчи Лука Йовичдан бутунлай воз кечмоқчи эмас.
"AS" тарқатган хабарга кўра, "Қироллик клуби" 22 ёшли футболчи жамоага мослашиш учун вақт керак талаб этилишини тушуниб турибди. Шу боис, жамоа сербиялик футболчига иккинчи имкониятни бермоқчи.
Боз устига, "Мадрид" кўзлаётган Эрлинг Холанд, Харри Кейн ва Килиан Мбаппе каби ҳужумчиларнинг трансфери амалга ошиши ҳозирча сўроқ остида турибди.
Йовичнинг "Реал" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. Ушбу мавсумда у 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди.
Мадридликлар ўтган йили учун 60 миллион еврога сотиб олишган эди. Transfermarkt унинг ҳозирги нархини 32 миллион еврога баҳолаган.