Кириш Регистрация
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна 2-2 Мальорка
07/03 19:00 Кальяри 1-2 Комо
07/03 20:15 Леванте 1-1 Жирона
07/03 22:00 Аталанта 2-2 Удинезе
07/03 22:30 Атлетико 3-2 Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано
09/03 00:45 Милан - Интер
09/03 01:00 Валенсия - Алавес

Хави: «Реал» Ла Лигада 6-ўринни эгаллаб, ЕЧЛда ғолиб чиққан»

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ сардори, ҳозирда Қатарнинг "Ал Саад" клуби бош мураббийи бўлиб фаолият олиб бораётган Хави жамоанинг турли мусобақалардаги истиқболи ҳақида ўз муносабатини билдирди.

«Ла Лигада «Барса»ни фаворит сифатида кўряпман. Чемпионлар Лигаси – бошқа масала. «Барселона» рақиблардан устун бўлган пайтида ЕЧЛда ғолиб чиқди.

«Барселона» бошқа клублар сингари ЕЧЛдаги тарихий омадга суяна олмайди. Жамоа ўзига жуда ишониши учун жуда устун бўлиши керак.

Ҳа, мен «Реал»ни назарда тутяпман, буни нимаси ёмон? Аммо бундай бошқа жамоалар ҳам бор. Деярли дарвоза томон зарбалар берилмаган ўйинда «Барселона»га «Стэмфорд Бридж»да омад кулиб боққанди, Иньеста ғалаба тўпини киритган эди. Бу омад.

Мен омад ҳақида гапиряпман. Ички биринчиликни тўртинчи, бешинчи ёки олтинчи ўринда якунлаб, аммо ЕЧЛда ғолиб чиқиб бу омад.

«Барселона»да бундай бўлмаган. «Барса» ЕЧЛни Ла Лига билан бирга ютган. «Реал» эса ундай қилолмайди.

«Реал» Ла Лигани олтинчи ўринда якунлади ва ЕЧЛни ютди. Мен мана шуни омад деяпман», – деди Хави DjMaRiiO блоггери билан суҳбатда.

Киритилди: 22:00, 14.04.2020.
Ўқилди: 5835 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.