Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи: «Футбол мавсуми июнь ойида қайта бошланса керак»

Баҳо:
+ | -

Денис Иванков икки йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаяпти. 47 ёшли мутахассис украиналик аёлга уйланган бўлиб, унинг хотини ҳозирда Киевда истимоқат қилади. Карантин туфайли у Украинага бора олмади. Иванков footboom.com сайтига берган интервьюсида шу ҳақида фикр юритди.

— Денис, Тошкентда, Ўзбекистонда карантин шароитида қандай яшаяпсиз?
— Деярли бутун дунё коронавирус туфайли карантинда муддатини ўтамоқда. Ўзбекистон ҳам бундай мустасно эмас. Мамлакат раҳбарияти томонидан анча жиддий чоралар қўлланилган. Ҳамма жой ёпиқ. Уйдан фақат зарур нарсалар учун дўкон ва дорихонага чиқамиз. Баъзида тоза ҳаводан нафас олиш учун кўчаги чиқиб тураман. Уйдан олисга бормайман.

— Кўчадан одам камми?
— Зарурият туғилмаса, ташқарига чиқмайман. Дўкон, дорихона... Қолган вақтни хизмат квартирасида ўтказяпман. Уйим Тошкентнинг тинч ҳудудида жойлашган.

— Киевга, хотинингизни олдига боришга улгурмадингизми?
— Афсус... Лекин бундай ҳолатга тушган ёлғиз мен эмасман. Барча легионерлар — мураббийлар, футболчилар — карантин шаротида қолишди. Улар ўз яқинлари олдига боролмай қолишди. Албатта, бу аламли. Барчаси тезроқ ўтиб кетиб, ҳаёт нормаллашишига умид қилишмоқда.

— Терма жамоа сафида сўнгги марта қачон ишлаган эдингиз?
— 18-24 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида йиғин ўтказган эдик. Беларусь қарши назорат ўйини ўтказиб, афсуски, 0:1 ҳисобида ютқаздик. Кейинги йиғинларни эса бекор қилишга тўғри келди. Коронавирус халал берди...

— Украинада карантин 24 апрелгача белгиланган, аммо у май ойи охиригача чўзилиши мумкин. Ўзбекистонда бу муддат қачонгача белгиланган.
— Бизда карантин 20 апрелгача. Лекин яна ўзайтирилса керак.

— Беларусь ва Тожикистонда футбол чемпионати давом эттирилмоқда. Улар таваккал қилишяптими?
— Беларусь ва Тожикистон ўз миллий чемпионатларини ўтказишаётгани — бу мамлакатлар раҳбарларининг сиёсати. Таваккал қилишяптими? Ҳа, бунда маълум риск бор.

— Тахминингиз: Европада мавсум қачон қайта бошланиши мумкин?
— Бу ҳолат июнь ойидан эрта юз бермаса керак...

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:30, 15.04.2020.
Ўқилди: 4430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.