Европа футбол ассоциацияси 21 апрель куни йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда. Унда мавсум-19/20 қачон қайта тикланиши масаласи ҳал қилинади.
Коронавирус пандемияси сабабли, деярли бутун дунё футболида танаффус юзага келди. УЕФА қолган ўйинларни бекор қилиб, кейинги мавсумга тайёргарликни бошлаш керак деган фикрда қолмоқда.
Мавсумни қачон давом эттириши масаласи 21 апрель куни бўлиб ўтадиган видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган УЕФА йиғилишида кўтарилади. Унда 55 та федерация, Лига ва клублар вакиллари иштирок этади.
УЕФА президенти Александр Чеферин инсон саломатлиги биринчи ўринда туришини таъкидлади, бироқ, мавсум тўлиқ якунланиш кераклигини айтиб ўтганди.
Бундан ташқари, Чеферин Бельгияда чемпионат якунланганлиги ҳақида қабул қилинган қарордан норозилигини яширмаган эди.