Сер Алекс Фергюсон бошқарган пайтда "Манчестер Юнайтед"да жуда кўп футболчилар тўп сурган, юлдуз футболчилар тўп сурган, айнан "МЮ"да танилганлар ҳам талайгина.
Айни дамда "Барселона" сафида ўйнаётган Пике бир пайтлар "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилганидан хабарингиз бор. У Манчестерда айни дамда "Ювентус"да ўйнаётган Роналду билан бирга тўп сурган. Роналду Мадридда ўйнаганида эса Пике билан ашаддий рақибларга айланишганди. Шунданми, бу футболчиларнинг бир жамоада ўйнаганини, бир клуб либосида ёнма-ён суратга тушганини кўриш сизни бефарқ қолдирмаса керак.