Мадриднинг "Реал" клуби "Севилья"нинг бразилиялик ҳимоячиси Диего Карлосга қизиқмоқда. Бу ҳақда "A Bola" хабар тарқатди.
Манбага кўра, "қироллик клуби" футболчини ёзда сотиб олмоқчи. Маълумот учун. Карлосга "Барселона", "Ливерпуль", "Атлетико" ва "Наполи" ҳам даъвогар.
Жорий мавсумда 27 ёшли футболчи 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайди.