Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Ляказзет "Атлетико"да?!

Мадриднинг “Атлетико” клуби “Арсенал” ҳужумчиси Александер Ляказзетни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

АS нашри берган хабарларга қараганда, “Матрасчилар” франциялик ҳужумчини Диего Костанинг ўрнини тўлдиришни режа қилмоқда.

Манба берган хабарларга қараганда, “Атлетико” клуби жамоадаги энг катта маош олувчи футболчисини ёзда “А серия”га сотиб юбормоқчи.

Санеда танлов кўп

 

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Лерой Сане ёзда бошқа клубга кўчиб ўтиши ҳақиқатга яқинлашиб бормоқда.

“Bild” нашри берган хабарларга қараганда, “Бавария” клубидан ташқари яна 4 та гранд клуб футболчи борасида “Сити”га таклиф билан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, немис футболчиси ёзда клубни тарк этишга тайёр эканлигини расман эълон қилган.

Демирел “Юве”да қоладими?

 

Туриннинг “Ювентус” футболчиси Мерих Демирел келажаги борасида якуний қарорга келди.

“Tuttosport” нашри берган хабарларга қараганда, 22 ёшли футболчи бир нечта гранд жамоалардан таклиф бўлишига қарамай, Туринда қолишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи билан сўнгги кунларда “Атлетико”, “Арсенал”. “Эвертон”, “Лестер” ва “Милан” жамоаларидан таклифлар келиб тушган.

Лемпард ярим ҳимоячи изламоқда

 

Лондоннинг “Челси”клуби устози Френк Лемпард “Дерби Каунти” ярим ҳимоячиси Макс Бердни “Челси”га олиб келишни истамоқда.

“Footballinsider” нашри берган хабарларга қараганда, “аристократ”лар 19 ёшли футболчи учун 5,7 миллион евро сарф этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Берд чемпионшипда 13 та учрашувда майдонга тушди ва иккита ассистни амалга оширди.

“Ювентус” Сандродан қутилмоқчи

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаси қанот ҳимоячиси Алекс Сандро ёзда ўзи учун янги жамоа излашни бошлади.

“Tuttosport” нашри берган хабарларга қараганда, “Ювентус” Сандронинг ўрнини Ашраф Ҳакими билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Турин клуби 29 ёшли бразилиялик футболчи борасидаги барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини расман эълон қилди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:48, 16.04.2020.
Ўқилди: 8003 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.