Беларусь чемпионатининг 5-тури доирасида «Энергетик-БГУ» ўз уйида «Городея»ни қабул қилиб, аламли мағлубиятга учради.
"Талабалар" бутун ўйин давомида ўз бахтларини ҳужумда излашди. Аммо яхши ҳимояланган меҳмонлар рақибнинг гол уришига имкон беришмади.
Аксинча, баҳснинг 35-дақиқасида "Городея" қарши ҳужум ташкил қилиб, ҳисобни очишди. Қанотдан етказилган узатмани Сорокин кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди.
Биринчи тайм сўнгида Жасур Яхшибоев жароҳат олгани учун иккинчи бўлим аввалида унинг ўрнига Шаҳбоз Умаров майдонга туширилди. Аммо бугун на Яхшибоев, на Умаров рақиб дарвозасига йўл топа олишди. Боз устига, Жасур учрашувда сариқ карточка олди.
Шу тариқа, "Городея" ушбу ғалабадан ўз очколарини 9тага етказиб, кетма-кет иккита ўйинда ютқазган "Энергетик-БГУ"га етиб олди.
Беларусь чемпионати, 5-тур.
ЭНЕРГЕТИК-БГУ — ГОРОДЕЯ — 0:1
Минск. 16 апреля. Стадион РЦОР-БГУ. 17.30.
Гол: 0:1 — Сорокин (35).
Огоҳлантириш: Яхшибоев (40).
ЭНЕРГЕТИК-БГУ: Садовский — Мавату, Сокол, Шкурдюк, Мирошников, Юдчиц, Текло, Носко (к), Мусаханян (Совпель, 60), Яхшибоев (Умаров, 46), Атеменг (Бакич, 46).
ГОРОДЕЯ: Довгялло — Йоксимович, Позняк, Павлючек (к), Шестиловский, Яскович, Сорокин (Игнатенко, 87), Сазанович, Усеня, С.Архипов (Байдук, 63; Шибун, 93+), Сайчич