Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Одил Аҳмедов: «Хитойда мавсум қачон бошланишини ҳеч ким билмайди»

Баҳо:
+ | -

Goal нашри футбол бўйича Хитой Суперлигаси июнь ёки июль ойида бошланиши кутилаётгани ҳақида хабар тарқатди.

Қайд этилишича, бу саналар чемпионат бошланиши учун энг эрта муддат сифатида қаралган. Ундан олдин бошланмаслиги аниқлиги айтилган. Хитой футбол ассоциацияси аллақачон клубларга мавсумни ёзда бошлашнишига тайёргарлик кўришни маслаҳат берган. Маълум қилинишича, мавсум бошланишидан олдин футболчилар коронавирусга икки бор тест топширади. Биринчиси тез кунда, иккинчиси эса мавсум стартидан бир ҳафта олдин.

Ушбу саволларга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири Ўзбекистон терма жамоаси сардори, «Шанхай СИПГ» аъзоси, айни дамда Хитойда бўлиб турган Одил Аҳмедов билан боғланди.

«Тўғриси, мавсум қачон бошланишини ҳеч ким билмайди. Катта эҳтимол билан касаллик мамлакатни бутунлай тарк этгандан сўнггина мавсум бошланади. Аммо «Шанхай СИПГ» машғулот олиб бораётгани йўқ. Бу борада ҳеч ким аниғини билмайди. Футболчиларда тест олиниши ҳақида эса умуман эшитганим йўқ», — дея юқоридаги ҳолатга изоҳ берди Одил Аҳмедов.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойдаги тиббиёт муассасаларида 1107 киши даволанмоқда, улардан 95 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда. Хитойда коронавирус пандемияси бошланганидан буён 82 мингдан ортиқ одамда касаллик аниқланган бўлиб, 3342 нафари вафот этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:40, 17.04.2020.
Ўқилди: 1979 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5682]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [4226]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3204]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2335]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2058]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1959]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1755]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1666]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1561]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1496]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик