Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Элмира Гуламова: «Футболчиларимиз жиддий назоратда»

Баҳо:
+ | -

Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби «Бунёдкор-W» бу йил ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Элмира Гуламова шогирдлари ҳам карантин вақтида янги мавсумга тайёргарликни ўз уйларида давом эттирмоқда. Биз бош мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Барча футболчиларга уй шароитида шуғулланишлари учун махсус машқларни вазифа қилиб берганмиз. Яна ҳам аниқроғи, машқлар индивидуал тарзда юклатилган. Ўйинчилар жиддий назоратда бўлиб туришибди. Қизлар ҳар куни ўтказган машғулотларини видеолавҳасини менга жўнатмоқда. Машғулотларни кўриб, муносабатимни билдиряпман. Ҳовлида истиқомат қиладиган шогирдларим ўзларига юклатилган вазифани ҳовлида, кўп қаватли хонадонларда яшайдиганлар имкон қадар ташқарига чиқиб, умумий ҳовлида бажаришмоқда. Имконияти йўқлар эса, хонадоннинг ўзида шуғулланишмоқда. Асосийси, ҳеч ким назоратдан четда қолаётгани йўқ. Барча бирдек шуғулланиб, формани ушлаб туришини қатъий назоратга олганмиз.

Карантин қачон тугашини билмаймиз. Табиийки, карантин қанча узоқ давом этса, янги мавсумнинг тақвими янада зичлашади. Гарчи ўйинлар оралиғи тиғизлашсада, мусобақа формати аввалгидек қолиши тарафдоримиз. Ҳеч нарсани ўзгартирмасдан, иштирокчиларни уй-сафар тизимида ўйнаш форматини қолдириш керак. Майли, турлар орасидаги кунлар қисқа бўлсин, лекин формат ўз жойида қолсин! Ҳозир барча бир ойдан буён уйда ўтиргани учун ўзида босимни ҳис қилмоқда. Шу босимни айнан кетма-кет ўтказиладиган ўйинлар орқали чиқариб ташланади. Турлар орасидаги кунлар 4-5 кун бўлишининг зиёни йўқ. Чемпионатни ноябрь ойида ҳам тугатсак бўлади.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:05, 17.04.2020.
Ўқилди: 2146 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.