Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Маркус Рэшфорд болалигида ҳозирги жамоасининг уй учрашувларига ташриф буюрганини эслади.
Маркус Рэшфорд «Қизил иблислар»нинг энг эсда қоларли ўйинини эслади.
«МЮ»нинг учрашувларига биринчи марта ЕЧЛнинг чорак финалида "Реал" клубига қарши ўтказган ўйинида ташриф буюргандим. "Манкунианлар" ўша учрашувда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди, ўшанда "МЮ" дарвозасига Роналдо учта тўп киритганди. Кейин трибунада ажойиб муҳит юзага келганди, буни сўз билан ифодалаб бўлмайди.
Мен «МЮ»ни севганчалик бошқа клубни севмаганман. Саккиз ёшимдан «Қизил иблислар»нинг уй учрашувларига мунтазам равишда ташриф буюришни бошлаганман. Бербатовнинг принципиал рақиб - «Ливерпуль» дарвозасига урган учта голини яхши эслайман. Шунингдек, Рунининг дербида «Сити» дарвозасига киритган голи эсимдан чиқмайди.
Мен ўзим ташриф буюра олмаган ўйинларни завқ билан томоша қилганман. "МЮ"нинг тарихини синчковлик билан ўрганишда давом этяпман», — деди Маркус Рашфорд.