Мадриднинг "Реал" клуби собиқ президенти Рамон Кальдерон Криштиану Роналдунинг мадридга кўчиб ўтиши бўйича олиб борилган музокаларни ёдга олди.
"Роналду билан музокаралар 2007 ва 2008 йиллар оралиғида давом этган. Бу "Манчестер Юнайтед" билан энг қийин музокара бўлганди. Шубҳасиз, улар ўз футболчисини йўқотишни исташмаганди, аммо Криштиану менга берган сўзини бажарди. У "Реал"га келишни хоҳлаганди.
Ҳақиқатдан ҳам, Фергюсон Роналдуни кетишини хоҳламаганди, чунки, сэрга "Реал" унчалик ҳам ёқмасди. Алекс "Манчестер Юнайтед" нимага эришишни хоҳлаётганини Мадридда кўрди. Шунинг учун ҳам у Роналдуни "Барселона"га тавсия қилганди. Ушбу имкониятдан каталонияликлар жуда хурсанд бўлишди. Лекин Криштиану ўз қарорида қатъий туриб олганди. У Рамон Кальдерон билан "Реал"га ўтиш борасида келишувга эришганини айтганди", – деди Кальдерон Al Mayadeen билан интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Рамон Кальдерон "Реал" клубининг президенти бўлиб 2006 йилнинг 2 июлидан 2009 йилнинг 16 январигача фаолият олиб борган.