Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Одил Аҳмедов «Навбаҳор»га таклиф этиладими, Шомуродов Европада ўйнаб кета оладими? Мутахассис жавоб берди

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис Россиянинг "Спорт-Экспресс" нашрига интервью берди. Мутахассиснинг ўзбек футболи, хусусан, "Навбаҳор"га оид қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

— Ўзбекистонда кунингиз қандай ўтяпти?
— Стол тенниси, шахмат, шашка, нарда ўйнаяпмиз. Ўзаро суҳбатлашаяпмиз. Йигитлар PlayStation, FIFA ўйнашяпти.

— Сиз ҳам виртуал футбол ўйнашни ўргандингизми?
— Йўқ, бу шунчаки кулгили, лекин йигитлар ўйнашяпти. Менга шахмат ўйнаш ёқади. Яқинда йиғин давомида бир футболчи билан шахмат ўйнадим — болаларча мот қўйдим. У 30 ёшда — фожиа!

— Ёзда Фёдор Чалов ЦСКАдан «Кристал Пэлас»га ўтишга яқин турганди. У Англияда қандай ўйнаб кетган бўларди?
— Бу ўз анъаналарига эга бўлган Лондоннинг муносиб жамоаси. Бош мураббий Рой Хожсон ихтиёрида яхши ижрочилар бор. Фёдорнинг ўрнида бўлганимда АПЛга ўтишга рози бўлардим. ЦСКА ва АПЛ — икки хил олам. Ўз вақтида мен таваккал қилган эди. Чунки Донецкда ўзимни жуда яхши ҳис қилардим. Икки хонали уйим, «Волга» машинам бор эди. Маошим ҳам «МЮ»дагига нисбатан кўп эди. Натижада таваккалчилик ўзини оқлади.

— «Ростов»да ажойиб мавсумни ўтказаётган Элдор Шомуродов таваккал қилиши керакми?
— Албатта. Элдор — қобилиятли йигит. Фақат Одил Аҳмедов ундан олдинда бўлиши мумкин. Одил Намангандан. Бу ерда болалар футбол мактабини очди, табиий ва сунъий қопламали майдонлар қуриб берди. Яқинда эса маҳаллий шифохоналарга хайрия ёрдамини юборди.

— 2020 йилги мавсум охирида Аҳмедовнинг «Шанхай СИПГ» билан шартномаси якунига етади. Уни «Навбаҳор»га таклиф этасизми?
— (кулади) Жамоада битта Аҳмедов (Азим) бор. Ака-укалар жуфтлигини юзага келтиришни таклиф қиляпсизми? Кўрамиз, вақт кўрсатади.

— Ўзбекистон чемпионати қачон бошланиши аниқ бўлдими?
— Ушбу масалани яқинда видеомулоқот орқали «Бунёдкор» клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов, АГМК устози Миржалол Қосимов, «Пахтакор» мураббийи Шота Арвеладзе ва федерация билан бирга муҳокама қилдик. Ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Бизга кутишни маслаҳат беришди.

— Нима деб ўйлайсиз, ҳали карантинда кўп ўтирамизми?
— Ҳарорат +25 градусдан юқори бўлганида вируснинг ўлишига ҳамма умид қиляпти. Ёзда эса бу ерда кун иссиқ бўлади. Касаллик тарқалиши тўхтаганда футбол давом эттирилса керак.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 13:00, 18.04.2020.
Ўқилди: 9618 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.