Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Хожимат Эркинов АГМКнинг март ойидаги энг яхши футболчиси

Баҳо:
+ | -

АГМКнинг ҳар ой якунларига кўра энг яхши футболчисини мухлислар берган овоз орқали аниқлашни одатга айлантирган.

Март ойида АГМК Суперлига доирасида иккита ўйин ўтказди. Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлган жамоамиз дуранг (1:1) қайд этган бўлса, Олмалиқда "Бунёдкор"ни (2:0) ишончли тарзда мағлуб этганди.

Мазкур ўйинларда жонбозлик кўрсатган ва фаол ҳаракатлари билан АГМК қўлга киритган очколарда муносиб улуш қўшган Игорь Зонич (2 ўйин, 1 гол), Мурод Тошматов (1 ўйин, 1 гол) ҳамда ҳар иккала баҳсда захирадан ўйинга қўшилиб жамоага наф келтирган Хожимат Эркинов (2 ўйин, 1 гол, 1 ассист) "Март ойининг энг яхши футболчиси" номини қўлга киритишда номзодлар қаторидан ўрин олишди. 1 ҳафта давом этган сўровномага кўра, энг кўп овоз ўтган ойнинг ҳам энг яхши футболчиси номини қўлга киритган Хожимат Эркиновга насиб қилди. Шу тариқа Эркинов кетма-кет иккинчи ой олмалиқлик мухлислар эътирофига сазовор бўлди. Ўтган ой асосан ўқув-маўғулот йиғини доирасидаги ўйинлари орқали эътирофга лойиқ кўрилган Хожимат Эркинов, бу гал дастлаб Жиззахдаги ўйинда Зоничга голли узатмани амалга оширган бўлса, "Бунёдкор"га қарши беллашувда АГМК сафида дебют голини уриб, серияни очиб олишга муваффақ бўлди.

Хожимат Эркинов сўровномада 64% овоз тўплаб ғолиб чиқди.

Келгуси ўйинларда ҳам Хожимат Эркинов ва жамоамизнинг қолган барча аъзоларидан доимий фаоллик ва жонбозликни кутиб қоламиз.

Ҳозирча эса уйда қолинг ва карантин қоидаларига риоя қилинг!

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 09:03, 19.04.2020.
Ўқилди: 2530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.