Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ёрқин Назаров: «Карантиннинг яхши томонлари ҳам бор»

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штабида фаолият юритган Ёрқин Назаров бу йилдан «Бунёдкор-2»нинг бош мураббийига айланганидан хабарингиз бор. Биз ёш мутахассиснинг фикрлари билан қизиқдик.

- Футболчилик фаолиятимда ҳам бундай ҳолат билан тўқнаш келмагандим. Яъни, чемпионат бошланиши арафасида ихтиёрсиз равишда мажбурий таътилга чиқиш. Яхши томони шундаки, мураббий сифатида вазиятдан чиқишга ҳаракат қиламан, бундай ҳолатларда нималар қилиш кераклигини ўрганаман. Аниқроғи, мажбурий таътилдан фойдаланиб, ўз устимда ишлаяпман, кўп китоблар ўқияпман. Қандай қилса бу вазиятдан осон чиқилади, футболчиларни масофавий ҳолатда мавсумга тайёрлашнинг йўлларини ўрганяпман.

Ҳозир футболчилар жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туриш учун ўз уйида машғулот ўтказмоқда. Тез орада ижтимоий тармоқдаги гуруҳимизда йигитларга назарий машғулотлар ўтишни бошлайман. Шогирдларимга назарий машғулотларни ўтиб, нимани хоҳлаётганимни тўлиқ тушунтириб бера олсам, мавсум давомида қийинчиликка дуч келмайман, деб ўйлайман. Жисмоний ҳолат? Мураббийлар штабида жисмоний тайёргарлик бўйича профессионал ёрдамчим бор. Уни ўз дастури ва етарлича тажрибаси бор. Ўйлайманки, футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича жамоада муаммо бўлмайди.

Ўзбекистон биринчилиги қайси форматда ўтишини хоҳлайман? Рости, буни ҳозирча ўйлаб кўрганим йўқ. Фақат ПФЛ қайси форматни танласа ҳам жиддий таҳлил қилиши керак. Карантин қачон якунланиши номаълум. Қолаверса, ҳали машғулот ўтказишга ҳам рухсат берилмади. Табиийки, уёғига вақт кам бўлади. Ўз-ўзидан бу ерда клубларга оғирлик қилмайдиган формат танлаш кераклиги маълум.

Карантин даврида халқимга сабр-тоқат тилайман. Барчадан ҳукуматимиз қўйган талабларга қатъий риоя қилишини сўраб қоламан. Шунда биз биргаликда вирусни енгамиз!

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 06:21, 20.04.2020.
Ўқилди: 3841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.