Кириш Регистрация

УЕФА президенти мавсумни якунлаш ҳақида режалари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

УЕФА президенти Александр Чеферин Европада мавсумни якунлаш юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди.

"Устувор мақсадимиз — мухлислар, ўйинчилар ва клуб ходимларининг соғлиғи. Вазиятга оптимизм билан қараяпман. Ўйлашимча, тез орада баъзи миллий чемпионатлар бошланади. Катта эҳтимол билан учрашувлар томошабинларсиз ўтказилади. Лекин муҳими  — ўйинларнинг ўтказилиши.

Ҳозир соғлиқни сақлаш ташкилотларининг қарорларини кутяпмиз. Ҳозирча мавсум охирига етказилмайди, деб гапиришга ҳаддан ташқари эрта. Бундай вазият клублар ва лигаларга жиддий зарба беради.

Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финал учрашувларини ўтказиш учун дедлайн белгилаб олмадик. Ҳаммаси мавсумни қайта бошлаш учун қачон рухсат олишимизга боғлиқ. Бундан ташқари, ушбу мавсум сентябрь-октябрь ойигача чўзилиши мумкин деб ўйламайман. Акс ҳолда келаси мавсум тақвимини тузиш қийин бўлади", – деди Чеферин "Corriere della Sera"га берган интервьюсида.

Манба: football24.ua
Киритилди: 20:35, 20.04.2020.
Ўқилди: 4462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик