«Барселона» ҳужумчиси Мартин Брейтуэйт навбатдаги фарзанди туғилганини маълум қилди.
«Шанба куни Яратган бизга марҳамат кўрсатди. Анна-Лаура ажойиб ўғлимиз Валентинони дунёга келтирди. Уларнинг аҳволи яхши. Ҳозирда барчамиз бахтлимиз.
Севгилим, сен дунёдаги энг кучли аёлсан. Сен билан фахрланаман», — дея ёзди даниялик футболчи инстаграмдаги саҳифаси орқали.
Брейтуэйт франциялик журналист, телебошловчи Анна-Лаура Луизага уйланган. Валентино — уларнинг тўртинчи фарзанди. Аввалги 3 фарзандларнинг барчаси — ўғил.