Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Давронжон Эргашев: «Оилавий дуодамиз»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор»нинг тожикистонлик легионери Давронжон Эргашев карантин сабабли айни кунларда ўз уйида бўлиб турибди. Биз легионеримизнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўзбекистонда карантин эълон қилинганидан кейин юртимга, Тожикистонга келганман. Ҳозирда Хўжанд шаҳрида оила аъзоларим билан биргаман. Айтишим керак, кутилмаган таътил сабабли формани йўқотиб қўймаслик мақсадида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпман. Эрталаб фитнесс залида шуғулланаётган бўлсам, тушдан кейин собиқ жамоадошларим билан бирга машғулотларда қатнашяпман. Гарчи таътилда бўлса-да, жим ўтирганим йўқ.

Албатта мураббийлар билан алоқада бўлиб турибман. Айнан уларнинг кўрсатмалари асосида машғулот ўтказяпман.

Яратганга шукр, Тожикистонда вазият яхши. Ҳаёт доимгидек давом этмоқда. Ҳукумат томонидан коронавирусга қарши барча эҳтиёт чоралари кўрилган. Биз қардош халқлармиз. Шунинг учун доим Ўзбекистонда ҳам вазият тезроқ яхши томонга ўнгланиши тарафдоримиз. Бунинг учун дуодамиз. Хусусан, ҳар куни ота-онам билан Ўзбекистондаги ҳаёт одатдаги тарзга қайтиши учун дуо қиляпмиз. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади.

Тожикистонда миллий чемпионат ўйинлари бошланди. Албатта ўйинларни кузатиб боряпман, фақат ойнаи жаҳон орқали. Боиси, учрашувлар ҳозирча мухлисларсиз ўтказилмоқда. Клубларда бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўйнаётганидан ҳам хабарим бор. Хусусан, ўтган мавсум «Бунёдкор»да тўп сурган Санжар Рихсибоев ҳозир «Хўжанд» шарафини ҳимоя қилмоқда. Айтишим керак, жамоа ишқибозлари Санжар ҳақида илиқ фикрларни билдирмоқда. Зеро, у бунга муносиб, чунки Санжар қисқа вақт ичида ўзини кўрсата олди ва ҳақли равишда мухлислар меҳрини қозонди. Худо хоҳласа Рихсибоев чиройли ўйинлари билан яна ишқибозларни хурсанд қилади, деган умиддаман.

«Бунёдкор»да эътиборимни тортган асосий жиҳат шу бўлдики, жамоада барча, мураббийлар, футболчилар ва бошқалар, ҳамма бир-бирини қаттиқ ҳурмат қилар экан. Жамоа бир оила бўлиши керак дейишадику, «Бунёдкор» ҳақиқатдан бир оила. Рости, тезроқ карантин тугаса-ю, жамоа қайтсам, дейман", — деди Эргашев.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 08:08, 22.04.2020.
Ўқилди: 5732 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3451]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3296]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2517]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2473]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2156]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2037]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [1885]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1787]

«Арсенал» «Реал» ҳимоячисини харид қилмоқчи [1779]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1670]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.