Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

«Пахтакор»нинг СССР чемпионатларидаги турли рекордлари

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор»нинг Собиқ Иттифоқ мамлакати даврида чемпионатларда қайд этган турли рекордлари билан таништириб ўтамиз.

Жамоамизнинг олий лигадаги энг юқори натижаси 6-поғона бўлиб, 1962 ва 1982 йилги мавсумларда буни қайд этган. 1968 йил СССР Кубогида финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда "Торпедо"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган. 1972 йил СССР биринчи лигаси ғолибига айланган "Пахтакор" 1988 ва 1989 йилларда биринчи лига жамоалари кубогида муваффақият қозонган.

СССР чемпионати олий лигасида энг йирик ғалаба 5:0 натижаси билан эришилган бўлиб, СКА, "Зенит" (уч марта), "Днепр" ва Киевнинг "Динамо" жамоалари доғда қолдирилган. Биринчи лигадаги энг йирик ютуқ эса 11:1 ҳисобида 1958 йил Березникининг "Химик" клуби устидан қўлга киритилган. СССР Кубогида Самарқанднинг "Спартак" жамоаси 10:1 ҳисобида мағлуб этилган.

СССР чемпионатининг ҳар йил якунларига кўра аниқланган энг яхши 33 футболчи рўйхатидан Юрий Пшеничников (1966, 1967), Биродар Абдураимов (1968), Василис Хадзипанагис (1974), Михаил Ан (1974, 1978), Владимир Фёдоров (1974, 1976), Андрей Якубик (1982) ва Андрей Пятницкий (1991) ўрин олган.

1968 йил Биродар Абдураимов ва 1982 йил Андрей Якубик олий лига тўпурарига айланган. Шунингдек, Биродар Абдураимов 1972 йил биринчи лигада ҳам тўпурар бўлган. 1990 йил Игорь Шквирин буни яна бир бор уддалаган.

Ўсмирлар ўртасида СССР терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлган футболчилар уч нафар бўлиб, 1966 йил Сергей Доценко ва Вячеслав Бектошев, 1987 йил Миржалол Қосимов бунга эришган. Ёшлар терма жамоаси таркибида 1975 йил Михаил Ан ва Владимир Фёдоров, 1988 йил Миржалол Қосимов чемпион бўлган. Қосимов 1987 йил ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионига ҳам айланган. Фёдоров эса 1976 йил Монреалда ўтказилган Олимпиадада бронза медалига эга чиқиб, ўзбекистонлик футболчилар орасида буни уддалаган ягона ўйинчи ҳисобланади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 20:31, 22.04.2020.
Ўқилди: 5039 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.