Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Бундан 15 йил илгари дунёнинг энг қиммат футболчиларидан ташкил топган жамоа

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz трансфермаркет портали нашри берган маълумотларга суянганча 15 йил ортга қайтади ва ўша даврдаги энг қиммат футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборинга ҳавола этади.

Дарвозабон – Буффон

Жижи ўзининг “Ювентус”даги энг гуллаган даврларини ўтказаётган футболчи эди. Калчополи воқеяси ҳали содир бўлмагани учун унинг трансфер қиймати Касильясдан баландроқ кўрсатилган.

Ҳимоячилар

Рио Фердинанд

“Манчестер Юнайтед” сафига ўз даврида дунёнинг энг қиммат ҳимочиси сифатида келиб қўшилган футболчи ўз трансферини тўлиқ оқлашга муваффақ бўлди.

Алессандро Неста

Аслида Нестанинг трансфер қиймати анча баландроқ бўлиши мумкин эди, бироқ жароҳат сабабли ўтказиб юборилган учрашувлар ўз таъсирини ўтказган. Шунга қарамай, Шевченко сингари ҳужумчидан атиги 5 миллион евро арзонроқ бўлиш учун ҳам анча тер тўкиш лозим.

Замбротта

“Ювентус”ни биринчилардан бўлиб тарк этишга яқин турган футболчини трансфермаркет нашри 28 миллион еврога бежиз баҳоламаган. Замбротта 2005-йилда ўзининг кучли зарбалари, ҳимоя ва ҳужумдаги унверсаллиги билан кўплаб грандлар эътиборини тортишга муваффақ бўлган ҳимоячилардан бири эди.

Патрик Виера

“Арсенал”даги ажойиб мавсумлардан сўнг, Туринга кўчиб ўтган ярим ҳимоячи 31 ёшда ҳам саййорамизнинг энг қиммат 11 футболчсидан бири бўлишни уддалагани эътиборга молик.

Майкл Эссиен

Eътиборли шундаки, 2005-йилда Эссиен ўша даврнинг энг кучли марказий ҳужумчиларидан қимматроқ деб ҳисобланган. “Лион”дан шахсан Жозенинг илтимосига кўра ҳарид қилинган Майкл 9 йил давомида Лондон клуби шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Баллак

Мюнҳен клубидаги ўйинлари билан барчани эътиборини тортган Баллак бежизга 35 миллионга бахоланмаган. Ўзининг кучли зарбалари билан машхурликка эришган футболчи “Бавария”нинг ўша даврдаги юлдуз футболчиси эди.

Роналдиньо

Бразилиялик афсунгар ўзининг энг пик даврида ҳам 50 миллион еврога баҳолангани кишини ҳайрон қолдириши табиий. “Олтин тўп” эгаси бўлишига қармай, Ронинг ўша даврда Бугунги кундаги Мбаппедан нақд 3 баробар арзонроқ бўлганига ишониш мушкул. Ваҳоланки, у бугунгу рўйхатимиздаги энг қиммат футболчи.

Тиери Анри

“Арсенал” юраги ва барча гранд жамоалар орзуси Тиеро Анри 45 миллион еврога баҳоланган бўлсада, унинг майдондаги ҳаракатлари бугунги кундаги 100 миллионлик футболчиларникидан анча жозибалироқ эди.

Андрей Шевченко

Украиналик “киллер” “Милан”даги ўзининг сўнгги мавсумларидан бирини ўтказаётганига қарамай, тўпурарлик борасида ўз маҳоратини кўрсатишда давом этаётган чоғлар эди. Афсуски, қаҳрамонимизнинг “Челси”га кўчиб ўтиши барчаси салбий якун топишига сабаб бўлади.

Ван Нистелрой

Сер Алекс Фергуссон томонидан дуёндаги энг қизғанчи ҳужумчи деб таърифланган голланд ҳужум марказидаги чинакам гол машинаси эди. Айниқса, 2005-йилда уни тўхтатиб қолиш жуда ва жуда мушкул бўлган. Бежизга трансфермаркет голландиялик ҳужумчини 40 миллион еврога баҳоламаган.

Ушбу таркибнинг умумий қиймати 406,5 миллион еврони ташкил этмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:23, 23.04.2020.
Ўқилди: 9594 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.