Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Аёллар футболида мураббийликка қўл урган машҳурлар

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz аёллар футболида мураббийликка қўл урган машҳурлар билан таништириб ўтади.

Антонио Кабрини, (Италия, 2012-2017)

Бугунги рўйхатимиздаги энг машҳур инсонлардан бири. 6 карра скудетто эгаси, “Ювентус”нинг узоқ йиллик етакчиси ва клуб сафида Европа чемпионлар кубоги соҳиби бўлган футболчи 1982-йилда ўтказилган Жаҳон чемпионати олтин медаллари эгаси ҳам саналади. Антонио ўз фаолияти давомида нақд 5 йил давомида Италия аёллар терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Натижлар ҳам чакки эмас. Айнан Кабрини даврида Италия қизлари ўз тарихларида биринчи бор Европа чемпионатининг чорак финалига қадар етиб боради.

Афсуски, 2017-йилда бўлиб ўтган Европа биринчилигида Кабрини жамоаси олимпиада ғолибалари Швецияни мағлуб этишган бўлсада, гуруҳда қолиб кетишди. Бу эса, Антонионинг ишдан олиниши билан якунланди. Афсуски, афсонавий футболчи афсонавий мураббий бўла олмади.

Филипп Невилл, (Англия, 2018)

Яқин ўтмишнинг энг машҳур футболчилариданбири. “Манчестер Юнайтед”нинг олтин авлоди вакилли 6 карра АПЛ чемпиони, Сер Алекснинг ёқимтойи – Фил Невилл ҳам аёллар футболига бегона эмас. Қаҳрамонимиз мураббийлик фаолияти стартида бирин-кетин омадсизликка учраганига қарамай, 2018-йилда кутилмаганда Англия аёллар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Эътиборли томони шундаки, қаҳрамонимиз қисқа фурсатда Англия аёллар терма жамоаси билан чиқишиб кетди ва натижалар кўрсатишни бошлайди. У бошчилигидаги аёллар жамоаси 2019-йилда бўлиб ўтган ЖЧда ярим финалга қадар етиб боришни уддалади. Ҳозирда барчанинг Невиллдан умиди катта. Олдинда инглизларни ўз майдонида ўтадиган (2022) Европа биринчилиги кутмоқда. Бугунги кунда ингилизлар ҳар доимгиданда чемпионлик учун яқин туришибди.

Игорь Шалимов (Россия, 2008-2011)

Собиқ Иттифоқнинг 80-йиллар охиридаги “олтин авлоди” вакили Игор Шалимовнинг футболчилик фаолияти ҳавас қилса арзигулик даражада ўтган. “Интер”да 150 дан ортиқ учрашув ўтказган ва Европа чемпионлар кубогида зафар қучган футболчи ўз вақтида ёшлар ўртасидаги Европа чемпионлигини ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлган. Шалимов аввалига “Урал” жамоаси билан РПЛда омадсизликка учрагач, унинг мураббийлик фаолиятига нуқта қўйилгандек туюлган бўлсада, афсонавий футболчи 2008-йилда яна мураббийликка қайтди. Бу сафар, Россия аёллар терма жамоаси мураббийи сифатида иш бошлаган Шалимов чакки натижаларга эришмади. У бошчилигида рус футболчи қизлари чиройли ўйин намойиш этишган бўлсада EВРО-2009да гуруҳдаги барча учрашувда мағлуб бўлишди. Кейин ЖЧ-2011саралаш босқичидан ўта олмади. Омадсиз иштироклардан сўнг, Шалимовнинг ўзи истеъфо беришга қарор қилди.

Леонардо Куэльяр, (Мексика, 1998-2016)

Леанардо 70-йилларнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири эди. УНАМ сафида қўлга киритиш мумкин бўлган барча мусобақада ғолиб чиққан футболчи 1978-йилда бўлиб ўтган ЖЧда Мексика терма жамоаси сафидаги энг ёрқин футбол намойиш этгани билан кўпчиликнинг ёдида қолган.

Аёллар футболида энг кўп фаолият олиб борган мураббий 1998-2016-йилларорасида Мексика аёллар терма жамоаси бош мураббийи ролида фаолият олиб борди. Қаҳрамонимиз узоқ йиллик фаолияти давомида Панамерика ўйинлари ва КОНКАКАФ олтин медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Уни Мексикада аёллар футболининг отаси деб аташади.

Эмме Минье, (Франция, 1994-1997)

“Лион” клуби афсонаси, жамоа сафида 400дан ортиқ ўйин ўтказган футболчиси ўз даврида “Лион”ни елкасида кўтариб юрган футболчи сифатида тарихда қолган. Уни клуб мухлислари ҳали-ҳамон клуб тарихидаги энг кучли 11 футболчидан бири саналади.Минье ўз вақитида Европа чемпионлар кубоги ярим финалига қадар етиб боришни уддалаган кам сонли “Лион” футболчиларидан бири.

Афсуски, Эмме Миньенинг мураббийлик фаолияти жуда омадсиз ўтди. АввалигаФранциянинг аутсайдер жамоалари билан муваффақиятсизликка учраган мураббий, 1994-йилда аёллар футболида ўзини синаб кўришга қарор қилади. Минье даврида Франция 8 жамоа тўп сурган Европа чемпионати саралашидан (1997) зафарли ўтганини инобатга олмаса, айтарли ҳеч қандай ютуқларга эришгани йўқ.

Дик Адвокаат (Нидерландия, 1987)

Футболчилик фаолиятининг деярли барчасини Голландияда ўтказган футболчи МЛСда ҳам тўп суришга улгуради. Кейинчалик мураббийликка қўл урган қаҳрамонимиз футболчиликдан кўра кўпроқ ютуқларга эришди десак, адашмаган бўламиз.

Дик Адвокат мураббийлик қилган Голландия ЖЧ-1994, Евро-2004 мусобақаларида ярим финалга қадар етиб келган бўлса, “Зенит” у бошқарувида УEФА кубоги ва супер кубогини қўлга киритади.

Кўпчилик унинг ўз вақтида аёллар терма жамоасида фаолият олиб борганидан бехабар бўлса керак. У аёллар футболида энг кам фаолият олиб борган мураббий сифатида рекорд ўрнатган. Қаҳрамонимиз 1987-йилда голландиялик аёлларга бош мураббий этиб тайинланган бўлиб,у жамоа постида атиги бир дона ўйин ўтказди холос. 1987-йилнинг 23-ноябрида Норвегия ва Голландия аёллари ўртасидаги учрашувда жамоани бошқарган Дик Адвокат шогирдлари нурсиз дуранг қайд этишади. Ўша учрашувнинг эртаси куни Адвокат ўз хоҳиши билан истеъфога чиқади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 03:42, 23.04.2020.
Ўқилди: 4189 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.