Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

УЕФА клубларга 70 миллион евро тўлаб берадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

УЕФА ижроқўми бугун бир қатор муҳим қарорларни қабул қилди. Жумладан, ташкилот Евро-2020 саралаш, плей-офф ва финал босқичи ўйинлари учун ўз ўйинчиларини терма жамоаларга тақдим этган клубларга компенсация маблағларини муддатидан олдин тўлаб беришга қарор қилди.

Қитъа чемпионати саралаш босқичида иштирок этган, аммо плей-офф ва финалга босқичига чиқа олмаган 39та терма жамоанинг футболчилари учун УЕФА умумий миқдорда клубларга 50 миллион евро тўлаб беради.

Плей-офф босқичида иштирок этадиган 16та терма жамоа футболчилари учун клубларга 17,7 миллон евро тўланади. Кузда бўлиб ўтадиган ушбу босқич якунланганидан кейин яна қўшимча 2,7 миллион евро миқдорида маблағ тақсимлаб берилади.

Умуман олганда, УЕФА Евро-2020 ва Миллатлар лигаси мусобақаси учун ўз ўйинчисини тақдим этган клубларга 200 миллион евро ажратган. Улардан 70 миллион евро саралаш босқичидаги иштирок учун, қолган 130 миллион евро эса Евро-2020дан кейин клубларга берилади.

Ушбу маблағлар УЕФАга аъзо 55та мамлакатнинг 676та клубига тақсимланади. Энг кам улуш 3200 еврога тенг бўлиб, энг кўп пул 630 минг еврони ташкил этади.

Шу тариқа, клублар иқтисодий инқироз пайтида УЕФАдан шундай ёрдам олишади.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 19:19, 23.04.2020.
Ўқилди: 4021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик