Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Арсенал”га Мари керакми?!

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси “Фламенго” клубидан ижарага олинган ҳимоячи Марининг келажаги борасида қарор қабул қилди.

“The Athletic” нашри берган хабарларга қараганда, “кононирлар” 26 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ қўлга киритишни режалаштирмоқда.

Манба берган хабарларга қараганда, Микел Артета чапақай марказий ҳимоячига эҳтиёж сезгани сабабли клуб ҳимоячини олиб қолишга қарор қилди.

“Ливерпуль” Кариусдан қутулмоқчи

 

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси дарвозабони Лориус Кариус ёзда АПЛ жамоаларидан бирига ўтиши мумкин.

Айни дамда, “Бешиктош” жамоасида ижара асосида тўп сураётган футболчи тезроқ Туркиядани тарк этишни истамоқда.

Турикиянинг “fanatik” нашри берган хабарларга қараганда, “қизиллар” аллақачон “Вулверҳемптон” жамоаси билан дарвозабоннинг келажаги борасида келишувга эриш бўлган.

Ибраҳимович ўз услубида

 

Златан Ибраҳимович “Милан” билан шартномани бекор қилиши мумкин.

LGDS нашри берган хабарларга қараганда, 38 ёшли футболчи коронавирус сабабли Италияда вазият оғирлашгани сабабли “Милан”ни тарк этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда футболчи Шветсиянинг “Хаммербрю” жамоаси билан машғулот ўтказмоқда.

“Интер”га Брозович керакми?

 

Миланнинг “Интер” клуби Марцело Брозовични жамоада олиб қолишни истамоқда.

Италия нашрлари берган хабарларга қараганда, хорватиялик футболчи учун клуб 60 миллион евро тавон пулини кўтариб қўйиши мумкин.

“Tuttosport” нашри берган хабарларга қараганда, “кўк-қора”лар 26 ёшли футболчи билан янги шартнома имзоламоқчи. Унга кўра, Брозовичнинг маошини кўтарилади.

Манба берган хабарларга қараганда, “Барселона”. “Ливерпуль” ва “Реал Мадрид” клублари ярим ҳимоячини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.

ПСЖ Мбаппени олиб қолмоқчи

 

Франциянинг ПСЖ жамоаси Киллиан Мбаппени жамоада сақлаб қолиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёр.

Таниқли АSнашри берган хабарларга қараганда, Париж клуби келаси мавсумда Киллианни “Реал Мадрид”га сотиб юборишдан кўра, уни 2022-йилда эркин агент сифатида қўйиб юборишни авзал кўрмоқда.

Бундан ташқари, Париж клуби Мбаппега йилига 50 миллион евро маош кўрсатилган шартномани таклиф қилиш орқали уни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:40, 24.04.2020.
Ўқилди: 8100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.