Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Даврон Файзиев мақоласи: «Энг яхши мураббий»

Баҳо:
+ | -

Энг зўр ўйинчилардан зўр мураббий чиқмайди дейишади. Балки шундайдир. Аммо ҳамма жойдаям истисно бўлади. Мен ана шундай энг кучли ўйинчининг энг зўр мураббий бўланига гувоҳман. Майдонда тенгсиз эди, ҳам истеъдод, ҳам меҳнат уйғунлашган эди. Жамоа юраги, майдонни барчадан яхшироқ кўра оларди ҳамда ўйинни кучайтира оларди. Мураббийликда эса шогирдлари бутун бир жамоа бўлган тақдирда ҳам уларнинг барчасига индивидуал ёндошди. Кўпчилигига катта фаолияти бошида туртки берди. Оғир кунда қўллаб-қувватлади. Касбий ва ҳаётий тажрибасини бахам кўрди.

Бугунги кунда ушбу буюк устоз-мураббий орамизда йўқ. Лекин у хақдаги хотираларни биз албатта авлоддан авлодга етказамиз.

У футбол билан яшади, шу сабабли футболчи ва мураббийга қиёс қилдим. Аслида бу гаплар спорт журналистикаси ва шарҳловчилик соҳасининг буюк вакили Давлат Турдиалиевга аталганди.

Устозимиз Давлат Турдиалиев шарҳловчиликда тенгсиз эди, барча ёш ижодкорларга соҳани ўргатишда ҳам ўша даражани сақлаб қолганлар. Шарҳловчиликни янги босқичга олиб чиқдилар, катта мактаб яратдилар. Яна кўп яхши ишлар қилганлар, саноғи йўқ. Телевиденияга кириб борган кунимдан бошлаб то улар билан видолашгунга қадар бу инсон тилидан фақат инсонийликка тарғиботни эшитганман. Бугун биргина шогирд камоли учун қанча вақт, куч, сабр, асаб сарфланиши кераклигини тушуниб етяпмиз, ҳис этяпмиз. Давлат Турдиалиев эса ўнлаб шогирдларининг бошини силаган катта юрак соҳиби эди.

Давлат ака 25 апрель куни дунёга келганлар. Мана бугун уларнинг мазмунли суҳбатлари, ҳазиллари, самимий кулгуларини эслаб кўзга ёш келяпти. Инсон қанча яшагани эмас, қандай яшагани муҳим дейишади. Давлат ака қандай яшаганини бугун шогирдлари ёзаётган хотиралардан билиб олинг. Ва ишонинг, бу ўндан бири ҳам эмас.
 
Устозимиз Давлат Турдиалиевни Аллоҳ раҳмат қилсин..

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 14:54, 25.04.2020.
Ўқилди: 4458 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.