Узоқ вақтдан буён “Реал Мадрид”нинг асосий таркибида муносиб муқобилига эга бўлмаган футболчи бу Карлос Каземиро ҳисобланади. Вақтида Каземиро ўрнида Матео Ковачич ва Маркос Льорентеларни синаб кўришди, бироқ якунда уларнинг иккиси ҳам “Сантьяго Бернабеу”ни тарк этишди. Бу мавсумда эса Федерико Вальверде портлаб чиқди, аммо у таянч ҳимояда эмас ўзини кўпроқ рақиб жарима майдони атрофида яхшироқ ҳис қилмоқда.
Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Испания пойтахтининг оқ қисми учун Каземирога ўринбосар топиш биринчи даражали вазифага айланди. Умуман олганда, бу тез орада амалга ошади.
Афтидан “Реал” яна ўз омадини Франция бозоридан излаб кўради. Мадридликлар ўтган мавсум Франция чемпионатидан Ферлан Мендини харид қилган эди. Ҳозирда Каземиро ўрнига икки футболчи: “Ренн” ярим ҳимоячиси Эдуард Камавинга ва “Лилль” ҳавбеки Бубакари Сумаре номзодлари кўриб чиқиляпти. Катта эҳтимол билан “қироллик клуби” биринчи вариантни олиб келишга ҳаркат қилиб кўради.
Камавинга ким ўзи?
Камавинга “Ренн” тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи 16 ёшида асосий жамоага жалб этила бошлаган. Жорий мавсумдан у жамоасининг етакчи футболчисига айлана олди. Эдуардо ўйин суръатини яхши назорат қила олади, майдон марказида мувозанатни сақлайди ва ҳужумларни бошлашда асосий рол ўйнайди. Бир сўз билан айтганда “Ренн”нинг “Мессиси”.
Камавинга – Каземиронинг ўринбосарими?
“Ренн” ўзининг муваффақиятларига (Франция чемпионатида 3-ўрин, Франция Кубоги ярим финалчиси) Хульен Стефан жамоасигя янги қон олиб кирган Камавингадан қарздор. Эдуардонинг кучли жиҳатлари унинг универсиаллиги билан боғлиқ. Футболчининг атрофидаги одамлар уни шундай тасвирлайди: “Камавингани Каземиро ва Канте аралашмаси деб аташимиз мумкин, бироқ унинг жисмоний ҳолати Погбаники. У ўсишда давом этмоқда”.
Эдуардони тоза ҳужумларни бузувчи футболчи деб аташ катта аҳмоқлик бўлади. Футболчи нафақат ҳужумларни бузишда балки, уларни яратишда ҳам кўпчиликни ҳайратда қолдира олади. “Ренн” бош мураббийи Стефан уни кўпроқ “Реал” собиқ футболчиси Гутига ўхшатишини айтган эди.
Нима учун у “Реал”га ўтиши керак?
Каземиронинг ўрнини ҳозирги вақтда эгаллаш имконсиздир. “Реал” билан узоқ муддатли шартнома имзолаган тақдирда ҳам, Камавинга айни дамда Каземиродан асосий таркибни тортиб ололмайди. Катта эҳтимол билан “Реал” футболчини харид қилса ҳам, бир неча мавсум Стефан қўл остида ўйнашига имкон беради.
Бироқ, Камавинга ҳам ёш вақтида “Сантьяго Бернабеу”га келган ҳамюрти Рафаэль Вараннинг йўлини тутса бўлади. Яхши эсаласингиз керак Варан асосий таркибдан ўша вақтдаги даҳшатли Пепени хайдаб чиқариш қандай ўйинлар кўрсатганини.
Мадридда муввафият қозониш учун Камавинга Варан бўлиши шарт эмас. Аммо, “Ренн” бош мураббийи Стефан мадридликларга трансферни кечиктиришни маслаҳат бермоқда: “Эдуардо “Реал”да муваффақиятга эришиш учун барча фазилатларга эга, лекин у бир мавсумда 40та ўйинда иштирок этиш учун барқарорликка эга бўлиши керак”.
Ҳатто Каземиро ҳам асосий таркибда ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаган. Кези келгандва футболчи Сегундада ҳаркат қилган, 2014/15 йилги мавсумда “Реал” уни “Порту”га ижарага бериб юборган шундан кейингина у асосий таркибдан мустаҳкам жой олган. Бир вақтлар Зидан Каземирога шундай деганди: “Каземиро, сен ўйнашни бошласанг, бошқа ҳеч қачон захирада ўтирмайсан”.
Худди шу гаплар Камавингага ҳам тегишли.
Жалолиддин Қобилжонов тайёрлади.