Сербиянинг "Партизан" клубининг собиқ бош мураббийи Марко Николич Москванинг "Локомотив" клуби бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин.
Спорт Экспресс нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, томонлар ўзаро келишувга эришишга улгурган. Николич май ойида "Локомотив" клубини қабул қилиб олиши кутилмоқда.