Кириш Регистрация

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Реал Мадрид” дарвозабон изламоқда

 

“Қироллик клуби” Алфонсо Ареоланинг мавсум сўнггида Мадридни тарк этиши боис, ёзда янги дарвозабон сотиб олишни режалаштирмоқда.

Таниқли “Маrcа” нашри берган хабарларга қараганда, жамоа нишонида “Фиорентина” посбони Албан Ляфонт турибди. Дарвозабоннинг ўзи ҳам Мадридга кўчиб ўтиш иштиёқида ёнмоқда.

Манба берган хабарларга қараганда, италиянлар киппер учун 15 миллион евро талаб қилмоқда. Бу сумма тўлиқ “Реал”ни қониқтиргани боис, трансфернинг амалга ошиши эҳтимоли жуда юқори.

“Тоттенҳем” Ракитични нишонга олди

 

Англиянинг “Тоттенҳем” жамоаси ёзда “Барселона” ярим ҳимоячиси Иван Ракитични сотиб олиши мумкин.

“The Sun” нашри берган хабарларга қараганда хорватиялик футболчининг трансферини шахсан Жозе Моуриньонинг ўзи талаб қилмоқда. Ҳозирча Каталония клуби “шпорлар”га расман жавоб қайтарганича йўқ, бироқ Иваннинг ёзда клубни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барса” Ракитични Ндомбеле билан айрбошлармоқчи эканлиги ҳақида миш-мишлар тарқаган эди.

Плеанинг бозори чаққон

 

Германиянинг “Боруссия М” жамоаси ҳужумчиси Алассан Плеа бир йўла бир нечта гранд жамоалар радарига тушиб қолди.

Exspress нашри маълум қилишича, француз билан “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” жамоалари жиддий қизиқиб қолган.

Манба берган хабарларга қараганда, ҳужумчи учун курашда “қизил иблислар” асосий фоворит бўлиб турибди. Гап шундаки, Сулшер айнан Плеани келаси мавсумда асосий ҳужумчи сифатида жамоасида кўришни истамоқда.

Каталония клуби эса, Лаутаронинг трансфери амалга ошмасагина Алассан билан алоқага чиқишни режалаштирган. “Барса” Плеани Суареснинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.

“Ювентус” кимни трансферга қўйиши маълум

 

Италия нашрлари берган хабарларга қараганда, “Ювентус” ёзда қайси футболчиларини трансферга қўйиши маълум бўлиб улгурди.

Унга кўра, Пянич, Ругани ва Де Шильо аниқ Туринни тарк этадига бўлди. “Ювентус” устози Сарри бу футболчиларни ўз режасида йўқлигини маълум қилгач, “зебра”лар шундай қарорқа келди.

“Tuttosport” нашри берган хабарларга қараганда, аллақачон бу футболчиларнинг агентлари янги клуб излаш билан банд.

“Ливерпуль”дан янгича юриш

 

“Наполи” етакчиси Дрис Мертенс ўз фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. “Туттомерcато”нинг хабар беришича, белгиялик футболчи билан “Арсенал”, “Челси” ва эндиликда “Ливерпуль” клублари ҳам курашга қўшилди.

Ҳужумчининг “Наполи” билан тузган шартномаси ёзда якунига етади. Шу сабабли Дрис ўзи истаган клубга ўтиш ҳуқуқига эга.

Аввалроқ Мертенсга билан “Аталанта”, “Интер” ва “Монако” клубларидан таклифлар келиб тушган эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:47, 27.04.2020.
Ўқилди: 8207 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик