Туриннинг "Ювентус" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Гонсало Игуаин 2014 йилги Жаҳон чемпоинатидан кейин фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Мен доим ўзимни койиб юрдим, уйга қамалиб олдим ва кўчага умуман чиқмадим. Одамлар олаётган пулимдан мамнун бўлишим кераклиги ҳақида гапиришяпти, бироқ, дўстларни сотиб олишни иложи йўқ, чунки, мен билан гаплашадиган ҳеч ким йўқ эди.
Мен онамни кўришни жуда хоҳладим, аммо, онамни кўриш учун 15 соат учишимга тўғри келарди. Тўғри, мен онамнинг чиптаси учун пул тўлай оламан, аммо, у 10 дақиқалик йўлни босиб келадиган узоқликда эмас. Одамлар бу нарсани кўра олмайдилар. Улар пул оляпсанми, гол уришинг керак, деб ҳисоблашади.
Жаҳон чемпионат финалидан кейин менда имконият бўлганди, лекин бу имкониятдан фойдала олмадим. Ҳозир нима қилишни билмайман. Мен осонликча гол ураман деб ўйлагандим, лекин, ура олмаганимдан кейин футболни ташламоқчи бўлдим, аммо, онам мени ишонтирди ва олдинга қараб интилишим ҳақида гапирганди.
Агар у бўлмаганида фаолиятимни тугатган бўлардим. Онамдан жуда миннатдорман", - аргентиналикнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг финалида Марио Гётце қўшиб берилган таймларда гол киритиб, Германия терма жамоасига ғалаба олиб келганди.