AS нашрининг хабарига кўра, "Арсенал" "Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембелега қизиқиб қолди.
Манбанинг хабар беришича, каталонияликлар молиявий инқироздан қутилиш учун барча захира футболчиларини сотишга мажбур бўлади. Аммо, "Барса" бош мураббийи Кике Сетьен Усмонни жамоада олиб қолмоқчи.
Маълумот учун, футболчи жорий мавсумни жароҳати сабабли ўтказиб юборди. У бор йўғи 9та ўйинда майдонга тушган. Дембеленинг "Барселона" билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.