Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Месси 14 ёшида кимлар билан тўп сурганини биласизми? Улар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+1 | -

Пике, Фабрегас сингари футболчилар Лео Месси билан бир авлод вакиллари сифатида “Барселона” академиясида таҳсил олгани ҳеч кимга сир эмас. Шундай бўлсада, Ла Масиянинг Месси билан тенгдош бошқа битивчилари ҳам бор эди-ку,деган савол уйғониши табиий. Бугун, айнан Лео билан жамоадош бўлсада, катта футболда ўзини кўрсата олмаган “Барса” “ёшлари” билан қисқача таништириб ўтамиз.

ПАО ТОРРЕС

Афсуски, ушбу посбон “Барселона” дарвозасини бир сония бўлсада қўриқлашга муваффақ бўла олмади. 9 йил давомида "Барса”нинг турли ёшдаги жамоаларида киперлик вазифасини ўтган Торрес ҳатто бирор маротаба Примерабаҳсларида ҳам иштирок этганийўқ.

Асосан Сегунда клублари шарафини ҳимоя қилган футболчи “Алавес” ва “Вальядолид” сафида ҳаракат қилган бўлса-да, ҳеч қачон асосий дарвозабон мақомини ўзиники қила олмади. Сегунданинг атиги 11 та учрашувидагина майдонга тушган Пао бугунги кунда 32 ёшни қаршилаб бўлди. Айни дамда Испаниянинг 3-4 дивизионларида ўралашиб юрувчи “Лейда” клубида асосий дарвозабон саналади.

МАРК ВАЛЬЕНТЕ

2006-йилда ҳимоячи Испания ёшлар таркибида Европа чемпионатининг олтин медалларини қўлга киритганида, барча унинг келажаги порлоқ эканлигини тахмин қилган эди. Афсуски, Марк атиги икки бор “Барселона” сафида кубок учрашувларида майдонга тушди холос. Кейинчалик Сегундада “Вальядолид” сафида тўп сурган футболчи Ла Лигага кўтарилган бўлсада, ўзини кўрсата олмади ва жонажон Сегундага қайтиб кетди.

27 ёшида Исроилнинг “Маккаби” жамоасида Мамлакат чемпионлигини қўлга киритади. Кейинчалик “Партизан”, “Эйпен” жамоаларида тўп сургач, 33 ёшида Хихоннинг “Спортинг” клубига қайтиб келди.

ПИТУ

Афсуски, бу футболчи ҳақида сиз эшитмагансиз. Месси билан биргаликда 4 йил “Барса” ёшалари билан шуғулланган футболчи ҳатто Сегундада ҳам тўп суришга муваффақ бўлмади. Ўз фаолияти давомида "Сант Андре", "С.Ф. Виланова", "Виласар-де-Мар", "Серданьола" сингари қуйи дивизионларда тўп тепган ярим ҳимоячи бугунги кунда 4-двизионда “жавлон урмоқда. Эътиборли шундаки, Питу 33 ёшида ҳам бутсаларини михга илмоқчи эмас. Унинг жамоаси яримпрофессионал бўлгани боис, мактабда жисмоний тарбиядан дарс беришга ҳам имкон топмоқда.

ФРАНК СОНГО’О

Камерунлик футболчи “Барселона Б”да ўнг қанот вингери сифатда тўп сурган. Қаҳрамонимиз аллақачон 12та клуб сафида тўп суришга улгурди. Ўз фаолиятини Англияда давом эттираётган ҳужумчи “Портсмунт” сафида 3 бор АПЛ учрашувида майдонга тушишга муваффақ бўлган бўлса, Сегундадаги "Мальорка", "Реал Сосьедад", "Альбасете" жамоаларида захира футболчисига айланиб қолди. 24 ёшида эркин эгент мақомини олган ҳужумчи омадини синаб кўриш учун аввалига МЛСга, кейин Грецияга равона бўлди.

27 ёшли футболчи Грециянинг иккинчи лигасида ҳам қўним топишни уддалай олмагач, бутсаларини эрта михга илиб юборди. Эътиборлиси шундаки, атиги 9 йил давомида 12 бор жамоасини ўзартирганидан бошқа ҳеч нарса билан ёдимизда қолмади.

ЖУЛИО ДЕ ДИОС

Марказий ярим ҳимоячи нафақат “Барселона”, балки Испания олий лигасининг бирорта жамоасида тўп суриш бахтига муяссар бўлмади. Де Диос 20 ёшга тўлганида, Каталония клуби у билан шартнома имзолашдан бош тортгач, футболчи узоқ муддат клубсиз қолиб кетди. Оқибатда, трансфер ойнасининг сўнгги соатларидагина 3-двизион вакили “Террас” билан шартнома имзлашдан бошқа чора топа олмади. Мана 12 йилдирки, Жулио қуйи лига клубларида тўп суриб келмоқда. Ачинарлиси шундаки, у ҳатто сегундада ҳам ўзини синаб кўра олгани йўқ.

Айни дамда, у кўпчилик учун нотаниш бўлган "Вилларубия" сафида тўп сурмоқда. Афсуски, у шу жамоада ҳам асосий таркиб футболчиси саналмайди.

ВИКТОР ВАСКЕС

Ҳужумкор ярим ҳимоячи “Барселона” сафида атиги 3 бор майдонга тушганига қарамай, нақ 2 бор ЕЧЛда зафар қучишга муваффақ бўлган! 2011-йилнинг ёзига қадар клуб шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячининг келажаги порлоқ эканлигини кўпчилик башорат қилганига қарамай, Васкес мухлислар ишончини оқлай олмади. Шунга қарамай, қаҳрамонимизнинг фаолиятини омадсиз кечди деб бўлмайди. “Брюгге” сафида мамлакат чемпионлиги, МЛС чемпионлигини қўлга киритган қаҳрамонимиз Қатар юлдузлар лигасида ҳам кўриниш беришга улгурди. айни дамда эркин агент мақомида клубсиз қолиб кетганини инобатга олмаса, барчаси кўнгилдагидек.

СИТО РИЕРА

21 ёшига қадар “Барселона Б” сафида ҳаракат қилган ҳужумкор ярим ҳимоячи кутилмаганда “Эспаньол Б”га ўтиб кетади. Афсуски, Каталониянинг иккинчи клубда ҳам асосий таркиб футболчисига айлана олмагач, Грецияга йўл олади. Яна омадсиз мавсум ўтказгач эса Одессанинг “Черномерец” клуби билан шартнома имзолайди. Украина клубида 70 га яқин ўйин ўтказгач,кутилмаганда,Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби сафига бориб қўшилади. 2018-йилдан бошлаб фаолиятини Кипрнинг “Эносис” жамоасида давом эттирмоқда. Унинг фаолиятида бир нечта ўртамиёна клублар бўлганига қарамай, Риерадан жуда кўпчилик иккинчи Хави бўлишини кутган эди. Афсус, у ҳатто “Қайрат” учун ҳам Хави бўлишни уддалай олгани йўқ.

ТОНИ КАЛЬВО

2006йилда Европа чемпионлигини қўлга киритган яна бир иқтидорли футболчи билан танишинг. Афсуски, Тони учун ўша соврин фаолиятидаги ягоналигича қолиб кетди.

Тан олиш лозим, у “Барселона Б”да ҳеч қачон асосий жамоага номзод футболчи бўлмаган. Ҳужумчи бўлишига қарамай, клуб унинг имкониятларини яхши билгани боис ўз сафида олиб қолиш илинжида бўлмаган. У ҳам кўплаб испаниялик футболчилар сингари ўз карьерасини Грецияда қутқариб қолиш “Арис” жамоага равона бўлади. Кейинчалик “Парма” сафида ўзини кўрсатишни бошлайди, бироқ клуб молиявий муаммолар гирдобига тушиб қолгач, Болгария ва Кипр биринчиликларида ўзини синаб кўради. Бугунги кунда эса, Испаниянинг 3-5 двизионларида ҳаракат қилувчи “Сантбоя” жамоа футболчи саналади.

ХУАНХО КЛАУСИ

Бундай ҳужумчи ҳақида эшитганмисиз? Катта эҳтимол билан “Барса”нинг ашаддий мухлислари ҳам Хуанхо ҳақида маълумотга эга эмас. 20 ёшга қадар “Барса”да қолишга умид қилган шоввоз, кейин тақдирга тан берди ва фаолиятини қуйи дивизионларда давом эттиришни бошлади. У "Катарроха", "Альзира", "Мостолес" сингари жамоалар шарафини ҳимоя қилганига қарамай, бирорта клубнинг асосий ҳужумчисига айлана олмади. Айни дамда Испаниянинг 4-двизион вакили “Патерна”да қўним топган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 05:59, 27.04.2020.
Ўқилди: 13551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.