Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Доҳа ва Ар-Риёд XXI Осиё ўйинларини ўтказишга даъвогарлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) 2030 йилда Осиё ўйинларини ўтказиш учун яна иккита буюртма олганлигини эълон қилди.

Қатарнинг Доҳа ва Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳарлари 2030 йил бўлиб ўтадиган XXI Осиё ўйинларини ўтказиш тўғрисида расмий буюртма беришди. Ушбу мамлакатлар Миллий Олимпия қўмиталарининг тендер ҳужжатларига Доҳа ва Ар-Риёд шаҳарлари ҳамда ушбу давлатлар ҳукуматларининг Осиё ўйинларини қабул қилишга тайёр эканликлари баён этилган рамий мурожаатлари илова қилинган.

Бу ўринда 2006 йилда Доҳада XV Осиё ўйинлари бўлиб ўтганлигини, аммо Саудия Арабистонида ООКнинг расмий мусобақлари умуман ўтказилимаганлини эслаб ўтиш мумкин.

Осиё Олимпия Кенгашининг президенти шайх Аҳмад ал-Фаҳад ас-Сабаҳ шундай баёнот берди: “ООК 2030 йилги Осиё ўйинларини ўтказиш учун иккита яхши буюртма олганлигидан мамнун. Бу Осиёда Олимпия ҳаракатига ишонч далолатидир ва бизнинг жаҳон даражасида йирик кўламда спорт тадбирларини ўтказиш бўйича обрўмизни янада оширади. Ушбу буюртмалар туфайли бизда эндиликда 2030 йилги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича барқарорлик ҳамда бўлажак ўн йил давомида спорт ҳаракатимизда изчиллик мустаҳкамланди. Бу, шунингдек, Осиёнинг глобал Олимпия ҳаракатида асосий шерик эканлигини тасдиқлайди. Бу Миллий Олимпия қўмиталаримизга, бизнинг маъмуриятимизга ва, энг аввало, спортчиларимизга қисқа, ўрта ва узоқ муддатли аниқ истиқбол режаларини тузиш имконини беради”.

Маълумки, XIX Осиё ўйинлари 2022 йилда Хитойнинг Ханчжоу, XX Осиё ўйинлари 2026 йилда Япониянинг Айти-Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтади.

ООК 2020 йил 23 январда барча 45 та Миллий Олимпия қўмиталарига 2030 йилдаги XXI Осиё ўйинларига тендер ўтказилиши маълум қилинган фармойишни юборган эди. Бунда ана шу ўйинларга буюртма беришнинг сўнгги муддати 22 апрель қилиб белгиланган.

XXI Осиё ўйинлари мезбони ва ташкилотчисининг танланиши Хитойнинг Санье шаҳрида VI Осиё соҳил ўйинлари арафасида – 2020 йил 29 ноябрда бўлиб ўтадиган ООКнинг Бош Ассамблеясида ҳал этилиши кутилмоқда.

Аввалги Осиё ўйинлари қуйидаги шаҳарларда бўлиб ўтган: 1951, Нью-Дели, Ҳиндистон; 1954, Манила, Филиппин; 1958, Токио, Япония; 1962, Жакарта, Индонезия; 1966, Бангкок, Таиланд; 1970, Бангкок, Таиланд; 1974, Теҳрон, Эрон; 1978, Бангкок, Таиланд; 1982, Нью-Дели, Ҳиндистон; 1986, Сеул, Корея; 1990, Пекин, Хитой; 1994, Хиросима, Япония; 1998, Бангкок, Таиланд; 2002, Пусан, Корея; 2006, Доҳа, Қатар; 2010, Гуанчжоу, Хитой; 2014, Инчхон, Корея; 2018, Жакарта-Палембанг, Индонезия.

Эслатиб ўтамиз, 2030 йилги Осиё ўйинларини қабул қилиш учун Ўзбекистон, Филиппин ва Ҳиндистон давлатлари ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:35, 27.04.2020.
Ўқилди: 3532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.