«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италияга қачон ташриф буюриши аниқ бўлди.
"Football Italia" тарқатган хабарга кўра, португалиялик футболчи эртага Туринга етиб келади. У машғулотларга киришишдан олдин 2 ҳафталик ўзини яккалаш тизимига амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Роналду инсульт бўлган онасини кўриш учун 3 март куни Португалияга жўнаб кетган эди. Ўшандан бери у Мадейрада бўлиб турибди.