Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: "Ҳинду"

Баҳо:
+ | -

28 апрель ўтмишнинг ёрқин посбонлари Дино Зофф ва Дзенга билан, бугуннинг сифатли ўйинчиси Хуан Мата билан эсланиши ҳам мумкин эди. Аммо уларнинг қаршисига бир сиймо чиқиб қолдики, ҳозир ана шу мутахассисга кўпроқ тўхталишимизни ҳисобга олиб, мозий юлдузлари ва бугуннинг етакчисини четга суриб туришга мажбурмиз. Бу – "Атлетико" клуби устози Диего Симеонедир.

Ёш авлод Симеонени мураббий сифатида танийди. Лекин классик матчларда "А" Серия ўйинлари намойиш этилганида, Лацио таркибида марказда ўйнаган футболчини таниш қийинмасди. Диего бошқа жанубий америкалик футболчилар сингари ёшлигидан футболга ошино бўлган, отаси футболчи бўлолмаганидан унга эътибор қаратган, мактабни-да майдонга алмаштирган болакай бўлган. Ёшлигидан уни Эл Чоло деб аташарди. Ҳинду деган маънони билдиради. Гап Симеоненинг ташқи кўринишида эмасди, ахир, унинг ота-бобосининг қони ҳиндуларга бориб тақалади, гап ўйинида эди. Болалигиданоқ у тўп учун курашда тажовузкорлиги билан ажралиб турарди. Ҳеч қандай тўқнашувдан, курашлардан қўрқмасди. “Велес” клубидаги биринчи мураббийи Спинетти эслайди: “Диегонинг ёшлиги бугунидан фарқ қилмайди, худди шунақа ўйнарди. Ўзгармаган.”

Шу боис қаҳрамонимиз футболчилик пайтида ютган совринлари, урган голларидан кўра агрессивлиги ва... симуляция ишлатиб Бекҳэмга олиб берган қизил карточкаси билан эсланади. Францияда ўтган мундиал, нимчорак финал, энг зўр жуфтлик – Аргентина ва Англия, ёшгина Майкл Оуэннинг ёрқин рейди ва марказда Симеоне йўқ жойда Девид Бекҳэм унга нисбатан қўполлик ишлатгандек манзара ҳосил қилиб, инглизларнинг етакчисига аламли карточка тақдим этади. Бекҳэм учун бу ўша пайтлар фожиа эди. Чунки айнан унинг майдонда йўқлиги сабаб Аргентина мувозанатни ўзи томонга оғдирди, кучи етмаётган рақибини синдира олди. Ваҳоланки, ўша йилги футбол ватани вакиллари чемпионлик характерини кўрсатаётган юрт эди. Таркиб жуда кучли эди.

Диего Симеоненинг яхши томони, мана шу вазиятларни андавалаб ўтирмайди, дейлик, ватандоши, адаши бўлган даҳо футболчи сингари: бу менинг қўлиммас, ҳоказо, ҳоказо, деб. Балки ростини айтади: “Биз Бекҳем билан тўқнашиб кетдик ва бирга йиқилдик. Энди тураётганимда, мени озгина туртиб юборди ва мен бу имкониятдан фойдаландим. Ўйлашимча, менинг ўрнимда ҳамма шу ишни қиларди!”

Ҳа, айнан мана шу масалада мен Симеонега қойил қоламан. Мураббийлигида ҳам бор вазиятни айтади. Криштиану Роналду билан хунук ҳаракатлар ҳодисасида: “У мени эслаб қолган ва аламини олди”, деганди. Яқинда Испания суперкубоги финалида Мадрид дербисининг сўнгги сонияларида уругвайлик Вальверде Моратани тўхтатиб қолганига қандай изоҳ берганини биласиз: “Мен ўзим Феденинг олдига бордим ва тўғри қилганини айтдим. Бошқа футболчи ҳам шу ишни қиларди. Сен бугун қаҳрамонсан!”

Ўғлини ҳам ўз жамоаларида ўйнатмайди. Ўзи ҳаракат қилсин, отасининг номи судрамасин, дейди.

Ҳа, балки кимгадир унинг футболчилигидаги ҳаракатлари ёқмас, мураббийлигидаги услуби маъқул келмас, аммо у ўзининг футболда мавжудлигини, исталган рақиб билан тенгма тенг кураша олишини исботлаб келмоқда. Маоши ҳам шунинг учун ҳаммадан кўпроқ. Пул берувчилар одатда аҳмоқ бўлишмайди, кимга ва қай меҳнатлари учун беришаётганини билишади. Бошқа изоҳнинг ҳожати бўлмаса керак. Дарвоқе, Диего бугун эллик ёшни нишонлайди. Унга энг яхши совғани жамоаси яқинда Энфилдда тақдим этиб бўлди. Ўйиндан сўнг испаниялик журналистлар бу учрашувга зўр таъриф беришди, шу гап билан Симеоне ҳақидаги лавҳани ёпаман: “Клопп ва Симеоне жамоалари шахсан мураббий жамоалари ҳисобланади. Майдонда ҳар бир "Атлетико" вакили Симеонега айланади, "Ливерпуль" футболчиси Клоппга. Бугун Мадрид енгганининг сабаби, майдонда ўн битта Симеоне ўн битта Клоппга қарши ўйнади. Иккисининг футболчилигини кўргансиз, шу ҳолат билан баҳолангчи, Клоппнинг кучи Диегога етармиди?”

Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали
Киритилди: 08:39, 28.04.2020.
Ўқилди: 5017 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.