"Манчестер Юнайтед" "Вальядолид" ҳимоячиси Муҳаммед Салисуга қизиқиб қолди. Бу ҳақда Marca нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, ҳимоячининг трансфер нархи 10 миллион фунтга баҳоланмоқда. Унинг хизматига шунингдек, "Реал" ва "Атлетико" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Салису жорий мавсум 27та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 1та голга ассистентлик қилган.