"Фиорентина" раҳбарияти жамоа вингери Федерико Кьезага янги шартнома таклиф қилмоқда.
Италиялик журналист Никола Скиранинг хабарига кўра, "бинафшалар" етакчи футболчисга янги 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Шунингдек, жамоа Кьезанинг маошини ҳам оширади. Янги шартномага кўра, у йилига бонусларсиз 4,5 миллион евро ишлаб топиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, футболчи хизматига "Ювентус" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.