Ҳуқуқий жиҳатдан Мадриднинг "Реал" клубига тегишли, ҳозирда эса фаолиятини Лондоннинг "Арсенал" клубида ижара асосида давом эттираётган испаниялик ҳимоячиДаниэль Себальос «Сантьяго Бернабеу»га қайтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
Себальос айтишича, "Реал" клубини тарк этганидан бери жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан билан умуман гаплашмаган.
«Ижараг кетганимдан кейин Зидан билан бир марта ҳам гаплашмадим. Зидан "Реал" тарбияланувчиларига эътибор қаратишига ишонаман. У ҳозри жамоадаги мавжуд футболчиларга ғамхўрлик қилиши керак.
Лекин, мен "Реал" клуби спорт директори Эмилио Бутрагеньо билан алоқада бўлиб турибман. Шунингдек, жамоа ижрочи директори – Хосе Анхел билан ҳам қўнғироқлашиб турибман. Жароҳат олганимда "Реал" шифокорлари менга ўз маслаҳатларини бериб турибди, қолаверса, жамоанинг айрим футболчилари билан ёзишиб тураман.
Фақатгина "Реал" клуби сафига келганингиздагина, Сиз клубнинг нақадар буюк эканлигини англай бошлайсиз. Бу нафақат футбол билан боғлиқ, балки, у ерда ўйнаётган шахсларнинг кўлами ҳақида», — деди Дани Себальос.