"Аякс" дарвозабони Андре Онана клуб раҳбариятига ёзда жамоани тарк этишни истаётганини айтди. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.
"Мен "Аякс" футболчиси бўлганимдан жуда хурсандман ва клубдан жуда миннатдорман. Бу ерда беш йилни яхши ўтказдим, аммо кейинги босқичга ўтиш вақти келди. Ўтган йили буни тушундим. Нима бўлишини билмайман, лекин мен нима истаётганимни аниқ тушунаман", — деди Онанан.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" ва "Барселона" 24 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда.
"Аякс" таркибида Онана Голландия чемпиони бўлди, мамлакат кубоги ва Суперкубогини ютди, шунингдек Европа Лигаси ва Чемпионлар Лигасининг ярим финалига қадар етиб борди.