Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Роналду «Реал»га қайтиши керакми? Назариялар тўқнашуви

Баҳо:
+ | -

Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий инқироз спорт, хусусан, футболга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Табиийки, бу ҳолатда аксарият клубларнинг молиявий имкониятлари ёмонлашди ва футболчиларнинг трансферлар нархлари сезиларли даражада пасайди. Бироқ етакчи клублар юқоридаги қийинчиликларга қарамай, селекция ишларини қизғин олиб боришда давом этади.

Ана шундай бир пайтда Италия матбуотида Криштиану Роналдунинг «Ювентус»даги келажагига шубҳа қилина бошлади ва унинг «Реал»га қайтиши мумкинлиги тўғрисида гап-сўзлар пайдо бўлди. Қуйида Роналдунинг «Қироллик клубига» қайтишининг ижобий ва салбий томонлари ҳақида фикр юритилади.

Ижобий томонлари

Роналду – юқори даражадаги ўйинчи
Роналду камида яна икки мавсумни юқори даражада ўтказиши мумкин. Бу эса «Реал»га кўпроқ голларни кафолатлаши мумкин, бундан ташқари, португалиялик юлдузнинг улкан тажрибаси жамоадаги ёш футболчиларнинг тезроқ ривожланишига ёрдам беради.

Месси ва Роналду рақобатининг қайтиши
Криштиану Италияга кўчиб ўтгач, у ва Месси ўртасидаги қарама-қаршилик фақат Еврокубоклар ва индивидуал совринлар даражасига тушиб қолди. 35 ёшли Роналдунинг тўсатдан «Реал»га қайтиши курашнинг жонланишига ва «Эл Классико»нинг яна ҳақиқий байрамга айланишига хизмат қилган бўларди.

Клуб билан муносиб хайрлашиш
Турли хил миш-мишларга кўра, Роналду Флорентино Перес билан жанжаллашиб қолганидан кейин «Реал»ни тарк этган. Роналду «Ювентус»га ўтишидан олдин фаолиятининг анча қисмини Мадридда ўтказди ва кўплаб ютуқларга эришди. Шундай экан, у клуб билан муносиб хайрлашишга лойиқ.

Хайп (пиар)
Баъзида бу яхши натижа бериб туради. Криштианунинг қайтиши клубга глобал қизиқишнинг янги тўлқинини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, молиявий жиҳатларни ҳам унутмаслик керак. Роналду номи остида чиқарилган миллионлаб спорт формалари анчагина даромад олиб келиши шубҳасиз ҳақиқат. Бу эса пандемиядан кейинги инқироз даврида асқатади.

Салбий томонлари

Роналдунинг ўйинидаги пасайиш
Криштиану ҳозирда 35 ёшда ва у ҳеч қачон аввалгидай бўла олмайди. Тўғри, у ҳали ҳам юқори даражада ўйнамоқда, бироқ бу унинг олдинги муваффақиятларини такрорлаш учун етарли бўлмаслиги мумкин.

«Янги Мадрид» қурилишини кейинроққа суришга тўғри келади
Криштианунинг қайтиши раҳбариятнинг 2022 йилга қадар янги жамоа тузиш режасига халақит бериб қўйиши мумкин. Роналду келгач, «Реал»нинг истиқболли ёш ўйинчиларига ўйин амалиётини кафолатлаш осон кечмайди.

Товон пули ва харажатлар
Агар «Реал» ёзда бошқа футболчиларни ҳам сотиб олишни хоҳлаётган бўлса, Роналдунининг товон пули (60 миллион евро — унинг пасайган нархи) клуб учун қимматлик қилиши мумкин. Ушбу маблағ эвазига эса Эрлинг Ҳолландни сотиб олса бўлади. Норвегиялик ёш ва иқтидорли футболчининг маоши эса Роналдуникига қараганда уч ёки тўрт баравар камроқ бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:17, 30.04.2020.
Ўқилди: 8358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.