"Бавария" ҳимоячи Альваро Одриосола борасида бир қарорга келди. Мюнхэнликлар футболчини "Реал"га қайтаради.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи январь ойида ижара асосида Мюнхэн клубига ўтган эди, бироқ у бор йўғи иккита ўйинда майдонга тушди холос. У Флик жамоасида жами 70 дақиқа ҳаракат қилди.
Маълумот учун, Одриосола 24 ёшда. "Реал" футболчини қайтариб, бошқа клубга ижарага бериб юборади.