Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Фредди Ринкон бир вақтлар "қироллик клуби"да ирқчиликка дуч келганини сўзлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, колумбиялик футболчи "қаймоқранглилар" таркибида 1995 йилдан 1996 йилгача тўп сурган.
"Менга баданимнинг ранги оқ бўлиши камлик қилган. Кундалик ҳаётда ҳар куни ирқчиликка дуч келдим деб айта олмайман, лекин - ҳа! Хорхе Вальданонинг ҳолати қийин эди, чунки, футболчилар унга жуда катта босим ўтказардилар. Бу жуда қийин эди, чунки, кўплаб худбинлар ва мағрурланиб кетадиганлар кўп эди. Аммо бу клубни дунёнинг энг яхшисига айлантиради. Жамоадошларим билан яхши муносабатда эдим ва жуда ажойиб дўстлар ортирганман", - Ринконнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.