Stadion.uz қизларга суяги йўқ футболчилар билан қисқача таништириб ўтади.
Футболчиларнинг айниқса, машхур футболчиларнинг қизлар билан доимо “яхши”муносабатда бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Катта пуллар ва машхурлик ортидан қизлар ҳам уларни топиб келишган бўлса, ажаб эмас.
Роналдо
Бугунги рўйхатимизда Роналдони кўриш кўпчилик учун ғалати туюлиши мумкин, бироқ бразилиялик футболчи ўз ватандошлари сингари оила масасига бироз “юзаки” эътибор берадиганлар сирасига киради. Қаҳрамонимиз турмуш қурганига қарамай, ҳали-ҳамон турли аёллар билан муаммоларга дучор бўлишда давом этмоқда.
Афсуски, “сўйлоқ” хатто жамоа билан меҳмондаги учрашувлар чоғида ҳам ўз “одатига” содиқ қолишга тиришган экан. Қаҳрамонимиз хатто ПСВда тўп суриб юрган чоғлари, жамоа спорт директорининг севган қизини ҳам илиб кетган экан. Бундан кўриниб турибдики, Роналдо нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам “ўзгача” бўлган.
Жон Терри
Узоқ вақт мобайнида намунали оила бошлиғи сифатида эътироф этилган “Челси” афсонаси ҳақида узоқ сўзлашнинг хожати йўқ. Футболчи оилали бўлишига қарамай, яқин дўсти Уен Бриджнинг турмуш ўртоғи билан дўстига ва оиласига хиёнат қилади. Узоқ муддат шу йўсинда ҳаёт кечирган футболчининг сири фош бўлгач, бутун Британия матбуоти Террининг бошқа қилмишларини ҳам бирин кетин фош қилишни бошлади. Қизиғи шундаки, Брижднинг турмуш ўртоғи Терри йўлдан урган биринчи ва охирги аёл эмаслиги маълум бўлгач, Англия футбол федерацияси уни терма жамоада сардорлигидан маҳрум этади. Афсуски, “Челси” афсонаси узоқ йиллар давомида мисқоллаб йиғган обрўсини биргина шу омил сабабли бир кечада бой берди. Эндиликда, Британийдаги бирорта телешоу ёки кўрсатувларда Жон кўриниш бермайди. Хатто уни Sky Sport ҳам эксперс сифатида ишга қабул қилишдан бош торди.
Гаринча
Ушбу рўйхатимиздагилар ичида энг “ашаддийси” билан танишинг. Бразилия футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири Гарринчанинг майдонда нималар намойиш этгани ҳақида турли афсоналар ҳали-ҳамон мавжуд. Ўрганилмаган, эъзозланилмаган юлдуз шу қадар аёлларга берилиб кетган эдики, хатто уларни саноғида ҳам адашиб кетишимиз аниқ. Шуниси фактки, айни дамда Гарринчанинг ўзи тан олган нақд 14 та фарзанди бор. Деярли турли аёллардан дунёга келган болалардан ташқари, футболчининг яна 5 та фарзанди бор эканлигини турли нашрлар томонидан эълон қилинган. Ачинарлиси шундаки, Гарринча Пеле ва Марадона сингари иқтидор эгаси саналган бўлсада, ичкилик ва аёллар унинг кариерасини эрта барбод бўлишига сабаб бўлади.
Неймар
Буни ўз-ўзидан тушунарли албатта. Ёш, иқтидорли, кўркам, бадавлат ва жуда машхур. Неймар бугунги кунда сайёрамиздаги энг машхур инсонларнинг 100 тасидан биттаси десак, адашмаган бўламиз. Айниқса, у олиб борувчи “қувноқ” ҳаёт тарзида аёлларнинг тутган ўрни беқиёс. Қаҳрамонимиз шу кунга қадар деярли барча бразилиялик машхур жоурналист қизлар, моделлар ва хатто машхур кино актрисалари билан ҳам ишқий саргузаштлар уюштуришга муваффақ бўлди. Афсуски, айнан мана шу омил сабабли ҳам футболчининг фаолиятида кўтарилиш юз бермаётган бўлиши мумкин. Ўз вақтида Месси ва Роналдудан сўнг Неймар даври келиши таҳмин қилинган эди, бироқ эндиликда Неймар хатто Мбаппенинг соясида қолиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас.
Уейн Руни
Ҳайрон қолган бўлсангиз ажаб эмас. Руни деганда барчанинг ҳаёлига “Манчестер Юнайтед”да тўп сурган “шрек” лақабли футболчи келиши аниқ. Афсонавий Уейн ёшлик чоғида ҳам деярли бирорта қизнинг муҳаббатини қозона олмаган. Балки шу ёки бошқа сабабли пул ва машхурликка эришгач, у бироз босар-тусарини билмай қолади. Хатто оилали бўлгач ҳам ёмон одатини ташламаган футболчи бир неча бор Британия нашрлари муқоваларида турли қизлар билан пайдо бўлишда давом этмоқда. Унинг турмуш ўртоғИ эса, ҳар сафар журналистларнинг саволларига бир ҳил : “ Нима ҳам қила олар эдим. Болаларимга ота жуда керак. Ҳаёт давом этади.” дея жавоб беришда давом этмоқда. Айни дамда, Руни спорт нашрларининг эътиборидан четда қолган бўлсада, маиший журналларнинг асосий мавзуси бўлишда давом этмоқда.